Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга ва ва ибодат билан боғлиқ мавзуларга бағишланган дастурга хуш келибсизлар. Азизлар, сизларга маълумки, қуйидаги дастурларимиз орқали биз Муқаддас Каломдан баъзи оятларни тилга олиб ибодат учун қўлларимизни очамиз. Бугун мен сизларга Ибронийларга мактубидаги олтинчи бобидан бир парчани ўқиб бериш билан дастуримни бошлайман.
Шунинг учун Масиҳ ҳақидаги бошланғич таълимотни қолдириб, камолотга интилайлик. Тағин ўлик ишлардан тавба қилиш, Худога ишониш, ғусллар, бошга қўл қўйиб дуо қилишлар, қиёмат ва абадий ҳукм ҳақидаги таълимотнинг асосини солиб ўтирмайлик. Худо хоҳласа, бунга эришамиз. Бир марта зиёни кўрган, самовий инъомдан лаззат олган, Муқаддас Руҳдан баҳраманд бўлган, Худонинг хайрли каломини ва келажак оламнинг қудратларини тотиб кўрган кишилар агар бундан кейин имондан қайтсалар, уларни яна тавба қилдириб тузатиш имконсиздир.
Чунки бундай кишилар Худонинг Ўғлини янгидан хочга қоқиб, масхара қилган бўладилар. Устига мўл-кўл тушган ёмғирни ичган ва деҳқонлар учун фойдали ўсимлик берган ер Худодан баракат олади. Аммо тикану қушқўнмасни берган ер эса ярамасдир ва лаънатга қолади. Унинг охирати – ёнишдир. Сизларга келсак, эй севиклилар, шундай гапиришимизга қарамай, аминмизки, сизларнинг аҳволингиз бундан яхшироқдир ва нажотга эришасизлар. Чунки Худо адолатсиз эмас. У сизларнинг ишингизни, Унинг исмига кўрсатган муҳаббатингизни унутмайди, Ўз азизларига қандай хизмат қилганингизни ва ҳозир ҳам қилаётганингизни ёдда тутади. Орзу қиламизки, умидингиз тамоман рўёбга чиқсин, ҳар бирингиз охиригача айнимай ғайрат кўрсатинглар, эринманглар, имон ва сабр-тоқат билан илоҳий ваъдаларга эришганлардан ўрнак олинглар.
Азизлар, Каломдаги ушбу оятлар бизга имондан қайтмаслик ҳақида ўргатмоқда. Менга шуни айтингчи, сизнинг рухий хаётингизда имондан қайтиш ҳақидаги васвасалар бўлганми? Агар хаётингизда бундай вазиятлар ўрин олган бўлса сиз қандай чоралар кўргансиз? Хазрати Исо Масихни эсланг, Уни хам Шайтон кучли васвасаларга солган. Лекин, Раббимиз Исо Масих қандай васвасаларга солинмасин, У дойим Каломдаги оятлар билан шайтонга жавоб берди. Биз масихийларни, шайтон дойим васваса қилади. Бунинг учун шайтон турли вазиятлардан фойдаланиши хаммага маълум. Бугунги ибодатимизни хам айнан шу мавзуга, яъни имондан қайтмаслик учун ибодат қиламиз. Мен ибодатимни бошлайман, бордию ибодат қилишни билмасангиз хеч хижолат бўлманг. Истасангиз кетимдан қайтаринг. Осмондаги Отажон, берган абадий хаётинг учун миннатдорман. Худойим, ушбу тухфанг бизни озод қилди. Хар бир кунимизни энди Сенга бағишлаб, кундан кунга рухан улғайишга харакат қилмоқдамиз. Худойим, Сен бизни дойим химоя қилиб келмоқдасан, Муқаддас Рухинг бизга куч бериб келмоқда, лекин шунга қарамасдан шайтон бизни имондан қайтишимиз учун кўп ишлар қилишга таёр турибти. Худойим, ушбу имон йўлида, умидимиз рўёбга чиқишини, хар биримиз охиригача айнимай ғайрат кўрсатайлик, эринмайлик, ва имон ва сабр тоқат билан илоҳий ваъдаларга эришганлардан ўрнак олайлик. Омин. Азизлар, мен билан ибодат қилганингиз учун рахмат. Бордию ибодат эхтиёжларингиз бўлса dilkash@najot.com электрон манзилимизга мактуб йўлланг. Биз сиз учун эфир орқали ибодат қиламиз. Барча шахсий маълумтлар анонимлигини кафотлаймиз. Хайир азизлар, Худойим сизларни Ўз панохида асрасин.