3:53

Охирзамонда яшашлик ҳақида

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, сизга маълумки, қуйидаги дастуримизда биз Каломдан баъзи оятларни тилга олиб, ибодат учун қўлимизни очамиз. Азизлар, ундан ташқари, агар ибодат эхтиёжларингиз бўлса dilkash@najot.com электрон манзилимизга мактуб йўлланг. Мактубингизда нима учун ибодат қилишни бизга билдиринг ва биз сиз учун эфир орқали ибодат қиламиз. Шуни таъкидлаб ўтиш жойизки, барча шахсий маълумот, яъни исмлар ва манзил анонимлигича қолади. Бундан хеч хавотир олманг. Келинг энди, Каломни очиб азиз хаворий Павлуснинг Салоникаликларга ёзган мактубининг бешинчи бобини кўриб чиқсак.

Эй биродарлар, бу воқеалар рўй берадиган замон ва муддатлар ҳақида сизларга ёзишнинг ҳожати йўқ. Чунки ўзларингиз яхши биласизларки, кечаси ўғри қандай келса, маҳшар куни ҳам шундай келади. Худди ҳомиладор хотинни тўлғоқ тутиб қолганидек, инсонлар тинч ва осойишта деб юрганда, тўсатдан уларнинг бошига ҳалокат келади ва ундан асло қочиб қутула олмайдилар. Сизлар эса, эй биродарлар, қоронғиликда эмассизларки, ўша кун ўғри каби сизларни босиб олсин. Ҳаммаларингиз ёруғлик ва кундузнинг ўғилларисизлар. Биз кечага ҳам, қоронғиликка ҳам тааллуқли эмасмиз. Шунинг учун бошқалар каби ухламайлик, бедор ва ҳушёр бўлайлик. Ухлаганлар кечаси ухлайдилар, сархуш бўлганлар кечаси сархуш бўладилар. Лекин биз кундузга оидмиз. Шу туфайли имон ва муҳаббат қалқонини олайлик, нажотга умидворлик дубулғасини кияйлик, ҳушёр бўлайлик.

Чунки Худо бизни ғазаб учун эмас, балки Раббимиз Исо Масиҳ орқали нажот топиш учун тайин этди. Раббимиз Исо Масиҳ биз учун ўлди. Биз ҳаёт бўлсак ёки ҳаётдан кўз юмсак ҳам, ҳамиша У билан бирга яшаймиз. Шунинг учун ҳозир ҳам қилаётганингиздек, бундан кейин ҳам бир-бирингизга далда бериб, ёрдам қилинглар. Азизлар, албатта хаворий Павлус бизга охирзамон ҳақида сўзламоқда. Ушбу мавзу хақида гап бошлаганимнинг сабаби албатта, сиз биродарларга бир кунмас бир кун охирзамон келиши хақида эслатишдир. Хаворий Павлус хам бизга шуни етказмоқчи. Биз албатта, охирзамонга дойим таёр бўлишимиз керак. Охирзамон қачон келиши бизга номаълум, охирзамон, худди ўғри қандай келса, худди шундай келади. Уни қачон келишини хеч кутмаймиз. Лекин шуниси аниқки, охирзамон келиш вақти борган сари яқинлшиб келмоқда. Ва шу йўсин, биз бунга таёр бўлишимиз керак. Келинг, охирзамонгача имонда махкам туриш учун ибодат қилсак. Азизлар, бордию ибодат қилишни билмасангиз хеч хижолат бўлманг, истасангиз кетимдан қайтаринг. Осмондаги Отажон, нажотинг энг қадрли тухфангдир. Худойим, нажотнингни махкам ушлаб туришга Ўзинг ёрдам бергин. Сенинги иштирокингсиз охирзамонгача йиқилмасдан иложи йўқдир, Худойим, бизни муқаддас Рухинг билан қувватлантир. Бошқалар каби ухлаб қолмайлик. Ҳаммамиз ёруғлик ва кундузнинг ўғилларимиз. Биз кечага ҳам, қоронғиликка ҳам тааллуқли эмасмиз. Шунинг учун бошқалар каби ухламайлик, бедор ва ҳушёр бўлайлик. Ухлаганлар кечаси ухлайдилар, сархуш бўлганлар кечаси сархуш бўладилар. Лекин биз кундузга оидмиз. Шу туфайли имон ва муҳаббат қалқонини олайлик, нажотга умидворлик дубулғасини кияйлик, ҳушёр бўлайлик Худойим. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин. Азизлар, мен билан ибодат қилганингиз учун рахмат. Хайир омон бўлинг. Худойим, сизни ўз панохида асрасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top