3:29

Масихдаги хаёт 13

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Масихдаги хаёт туркумидаги дастуримизга хуш келибсиз азизлар. Азизлар, ўтган сафарги эшиттиришимизда биз эр ва хотин ўртасидаги муносабатлар ва ўзаро хурмат хақида сўз юритган эдик. Бугун хам, биз айнан хурмат хақида гапирамиз. Хурмат. Кўпинча биз бошқалар бизни хурмат қилишини истаймиз, лекин аксинча ўзимиз хурмат кўрсатишни истамаймиз. Дунёдаги энг яқин ва қадрдон муносабатлардан бири бу албатта эр ва хотиннинг муносабатларидир. Хазрати Исо Масихнинг издошлари учун эса, бундай муносабатлар албатта бундан кучли хурматга эга бўлиши керак. Эр хам хотин хам, бир бирларини хурматга сазовор айлаши керак. Хотин эрни дойим қўллаб қувватлаши керак, эр ўз ўрнида хотинига мулойим ва хушмуомала бўлиши керак.

Ўтган хикоядаги бургут ва лочиннинг муносабатларини эсланг, баъзан эрлар хам халиги бургут каби ғурурланиб хотинига бехурмат бўлишади, уларни дойим хафа қилишади, хатто қўл кўтаришади хам. Баъзан хотинлар эрларини етарлича қўллаб қувватлашмайди. Агар ойиланинг ичида, бир уйнинг ичида шунга ўхшаш бехурматлик бўладиган бўлса, уйнинг ташқарисидаги бехурматлик ҳақида гапирмасак хам бўлади. Бугун азизлар биз азиз хаворий Павлуснинг мактубини кўриб чиқамиз. Бугун биз ўрганиш учун мақсад қилинган ояларда хаворий Павлус айнан эр ва хотиннинг муносабатлари хақида сўзлайди. Хазрати Исо Масихнинг издошлари уйда хам, ишхонада хам хаётлари орқали Исо Масихга ўхшашлари керак.

Хўш, у хар хил муносабатлар хақида гап олиб борган, аввалам бор эр ва хотин муносабати, кейин ота-она ва фарзандлар муносабати ва хўжайин ва ишчилар муносабати хақида гапиради. Лекин гап шундаки, муносабатнинг қандай бўлишидан қатъий назар, хўжайнми, хотинми хаммаси бир нарсага бориб тақалади, у хам бўлса ўзаро хурматдир. Айнан ўзаро хурмат барча муносабатларнинг калитидир. Келинг, хаворий Павлуснинг Колосликларга йўллаган мактубининг учинчи боб 18чи ва 19чи оятларини кўриб чиқсак. “Эй хотинлар, Раббимиз билан алоқада яшовчиларга муносиб, эрларингизга итоат этинглар. Эй эркаклар, хотинларингизни севинглар, уларга қўпол муомалада бўлманглар”.

Азизларим, бугун айтиб ўтилган мухим тушунча, у хам бўлса ўзаро хурмат тушунчаси ўстидан фикр юритишингиз учун сизга баъзи саволларни таёрлаб қўйганман. Биринчи савол. Масихий ойилада хотиннинг вазифасига нима киради? Сиз нима деб ўйлайсиз, бу қандай амалга ошиши мумкин? Иккинчи савол. Эрчи, эр хотинига қандай муносабатда бўлиши керак, унинг вазифаси нимадан иборат? Имонсиз хаётдаги муносабатлар Масихий хаётдаги муносабатлардан нима фарқ қилади? Азизлар, истасангиз, бу саволларга бўлган жавобларни бизнинг dilkash@najot.com электрон манзилимизга жўнатинг. Хеч бир мактубингиз жавобсиз қолмайди. Ундан ташқари, йўллаган мактубларингизни эфир орқали хам ўқиш имкониятига эгамиз. Лекин, бир нарсани айтиб ўтиш жойизки, барча шахсий маълумот, яъни исм ва манзиллар анонимлигича қолади. Бундан асло хавотир олманг. Ундан ташқари, эфирда узатилган хикояларни ёзма равишда ўқимоқчи бўлсангиз, унда www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. Хайир азизлар, Худойим сизни ўз панохида асрасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top