3:33

Масихдаги хаёт 14

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Масихдаги хаёт туркумидаги дастурга хуш келибсиз. Азизлар, эсингизда бўлса ўтган сафар биз эр хотиннинг ўзаро хурмати ҳақида гапириб ўтган эдик. Айнан ўзаро хурмат барча муносабатларнинг калитидир. Келинг, хаворий Павлуснинг Колосликларга йўллаган мактубининг учинчи боб 18чи ва 19чи оятларини яна бир бор кўриб чиқсак. “Эй хотинлар, Раббимиз билан алоқада яшовчиларга муносиб, эрларингизга итоат этинглар. Эй эркаклар, хотинларингизни севинглар, уларга қўпол муомалада бўлманглар”. Ха, жуда доно оятлар. Келинг, бошқа вазиятни хам кўриб чиқсак.

Бир аёл шундай деб сўрабди, “Лекин, эрим менга ишонмаса мен нима қилишим керак?” Бошқа бир эркак хам шунга ўхшаш савол берибти, у хам бўлса, ”Лекин, хотиним мени хеч қачон хурмат қилмасачи, мен нима қилишим керак?”

Хар қандай қоидага мустаснолар топса бўлади, лекин севги мухаббатга келганда хеч қандай мустаснога ўрин бўлиши мумкин эмас. Хазрати Исо Масих бизни севганидек биз хам худди шундай севганимизда бошқаларни хурмат қила оламиз. Ха, бу жуда қийин. Баълки, биз жавоб хурматни олмасмиз. Лекин биз жавоб хурмат олиш учун эмас, аксинча хазрати Исо Масихга бўлган итоаткорлигимиз туфайли хурмат қиламиз. Хаворий Бутрус хам, худди Павлус каби бизни турмушдаги ўзаро хурматга ўргатмоқда. У хам ”Эрим менга ишонмасачи?” деган савол билан бошламоқда. Хаворий Бутруснинг биринчи мактуби, учинчи бобида қуйидаги оятлар келтирилган. Мен сизга ушбу оятларни ўқиб бераман.

“Масиҳдан ибрат олиб, сиз, хотинлар ҳам ўз эрларингизга бўйсунинглар. Худо каломига ишонмайдиган баъзи кишилар сиз, аёлларнинг ор-номусли, покдомон хулқ-атворингизни кўриб, имон ҳақида бирон сўз айтилмасданоқ қойил қолсинлар. Сизнинг жозибангиз ўрилган сочлар, тақилган олтинлар, чиройли кийимлар каби ташқи зеб-зийнатдан иборат бўлмасин. Аммо яширин қалбингиздаги ювош ва сокин руҳ сизларнинг сўлмайдиган ички гўзаллигингиз бўлсин. Бунинг Худо олдида қадри азиздир. Шунга ўхшаб, сиз, эрлар ҳам хотинларингиз заиф жинсдан эканлигини ҳисобга олиб, улар билан оқилона муносабатда бўлинглар. Улар ҳам абадий ҳаёт иноятидан баҳраманд бўлгани учун, уларни ҳурматга сазовор ҳисобланг ва ибодатларингизга халал берманглар.

Азизлар, қандай ажойиб ва энг асосийси турмуш қурганлар учун жуда фойдали оятлар. Келинг, дойимгидек, сизнинг рухий ахволингизни яхшилашга хисса қўшадиган саволларни сиз учун таёрлаб қўйганман. Улар қуйидагича: Биринчи савол. Хаворий Бутрус имонли хотинлар учун қандай буйруқ бермоқда? Иккинчи савол. Худо учун қандай гўзаллик мухимроқдир? Учинчи савол. Имонли эрлар учун хаворий Бутрус қандай буйруқ бермоқда? Тўртинчи савол. Эрнинг хотинига бўлган муносабати ва Худо эр ибодатини эшитиши хақидаги муносабатни қандай тушунасиз? Бу ва бошқа саволларга жавобларни бизнинг dilkash@najot.com электрон манзилимизга йўлланг. Азизлар, жавобларингизни бемалол ва хотиржамлик билан жўнатаверинг, чунки, барча шахсий маълумот, исмлар ва манзиллар анонимлигича қолади. Бундан хеч хавотир олманг. Турмуш ўртоғингиз билан бўлган муносабатларингизда Худонинг севгиси ва мухаббати хукмрон қилсин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top