3:22

Масихдаги хаёт 17

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Масихдаги хаёт деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, сизга маълумки, хозирги кунда биз айнан болалар ва улар билан бўлган муносабатлар хақида гапириб келмоқдамиз. Бугунги дастуримни Муқаддас Каломда маълум бўлган бир вазият билан бошламоқчиман. “Улар атига кичик болаларку” улар устозни безовта қилишга арзимайди деб ўйлашди Исонинг шогирдлари. Баъзан, катталар болаларни безовта сифатида қабул қилишади. Бу тўғри, лекин хар дойим эмас. Лекин, хазрати Исо Масих бизни хеч кимга ёвуз бўлмаслигимиз хақида ўргатган. Гадойларни, ногиронларни ва болаларни халқ дойим Исо Масихдан четлатар эди. Лекин, қуйидаги оятларда, Исо Масих дойим улар учун вақт топгани хақида кўрсатади, ха айнан биз безовта деган болалар учун у бошқа муносабатда эди. Худога шукурки, у барчага вақт топади!

Матто хушхабарининг 18чи бобида қуйидаги оятлар келтирилган.

Эҳтиёт бўлинглар, бу кичиклардан биронтасини ҳам хор қилманглар. Мен сизга шуни айтаман: осмонда уларнинг фаришталари доимо самовий Отамнинг жамолини кўриб турадилар. Инсон Ўғли эса адашиб гумроҳ бўлганларни қутқариш учун келган. Сизларнинг фикрингиз қандай? Агар бир одамнинг юзта қўйи бўлиб, улардан бири адашиб қолса, тўқсон тўққизини тоғларда қолдириб, адашиб қолганни излаб кетмайдими? Агарда уни топиб олса борми, сизга ростини айтсам, адашмаган тўқсон тўққизтасидан кўра, шу бир қўй учун у кўпроқ севинади. Шунга ўхшаб, осмондаги Отангиз бу кичиклардан бирининг ҳам ҳалок бўлишини истамайди. Ха, чиндан хам, биз аввалам бор болаларни Исо Масихнинг хақиқатига яқинлаштиришмимиз керак.

Азизлар, дойимгидек, сизга бир оз саволлар таёрлаб қўйганман. Улар қуйидагича. Биринчи савол. Осмонда болаларнинг фаришталари доимо самовий Отанинг жамолини кўриб турар экан, унда биз болаларга қандай муносабатда бўлишимиз керак? Иккинчи савол. Хазрати Исо Масихнинг болаларга ва адашганларга бўлган муносабати қандай? У бизга нимани ўргатмоқда? Биз ўз ўрнимизда, болаларга ва адашганларга қандай муносабатда бўлишимиз керак? Азизларим, менга шуни айтингчи, сиз болаларга қандай муносабатдасиз? Менимча сиз болаларни яхши кўрасиз. Барча фикр мулохазалирингизни бизнинг dilkash@najot.com электрон манзилимизга йўлланг. Хеч бир саволингиз жавобсиз қолмайди. Ундан ташқари, барча саволларингизни, истакларингизни ва қолаверса ибодат эхтиёжларингизни эфир орқали узатиш имкониятига хам эгамиз.

Бизга мактуб ёзишингиз хақида гапирирар эканман, сизга шуни айтиш жойизки, сиз йўллаган мактубларингизни эфир орқали ўқиганимизда, ёки саволларингизга жавоб беришга келганда, сизнинг барча шахсий маълумотларингиз, яъни манзилингиз ёки исмлар анонимлигича қолади. Бундан хеч хавотир олманг. Биз тингловчиларимизни қадрлаймиз. Азизлар, менга ажратилган вақт хам ўз нихоясига етди. Сиз билан хайирлашар эканман, сизга соғлиқ саломатлик тилайман. Илойим, Яратувчимизнинг мархамати дойим сиз билан бирга бўлсин. Бугунги дастуримиз сизга ва ойилангизга, қолаверса, болаларга бўлган муносабатларингизга анча фойда беради деган умиддаман. Хайир, Худо сизга ёр бўлсин азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top