3:26

Масихдаги хаёт 28

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Масихдаги хаёт деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, эсингизда бўлса ўтган сафарги дастуримизда, мен сизга Худога сиғиниш хақида гапирган эдим. Гадой хақидаги вазият ёдингиздами? Келинг, мавзуни давом эттиришдан олдин, яна бир бор ўша бечора гадой йигит билан бўлган вазиятни бир эслайлик. Гадой кутяпти. Кул ранг соқолли бир кимса бечора гадойни вақтини кетказмоқда. Ўша одам, кармонини очиб, у ердан анчагина пулни олиб, орасидан энг кичигини танлаб олиб, шу гадойга бериш учун харакат қилмоқда. Лекин, ушбу ишни, бизнинг оқсоқол атрофдагилар орасида мақтовга эришиш мақсадида қилмоқда. Бошқалар олдида у ўзини мухим ва бадавлат эканини намойиш этиш мақсад қилингандир.

Халиги арзимас пулни олиб хам, гадой хўжакўрсинга дуо қилиб унга рахмат айтади. Хазрати Исо Масих, ўз шогирдларига кўча кўрсин учун эмас, аксинча, яширинча ибодат қилишни ва Худога сажда қилишни ўргатган. Мисол сифатида у кўпинча рухонийларни келтирган, уларнинг кўчадаги ибодатлари, ва атрофдагилар орасида мақтовга эришиш учун қилинган ибодатлари улар учун обрўв келтириши керак бўлган. Аввалам бор биз хазрати Исо Масихнинг издошлари ва шогирдлари кимга сиғинишимиз керак? Албатта, ягона Худо номига сиғинишимиз керак. Агар биз чиндан хам Исо Масихнинг издошаларига айланмоқчи бўлсак, унда биз атрофдагилар учун эмас, ўзимизга хам эмас, аксинча, ягона Худога сиғинишимиз керак. Кўча кўрсин учун хизмат қилидагина одамлар Худога эмас, аксинча ўша атрофдаги одамларга сиғинган бўлиб қолмасмикан? Келинг, Муқаддас Каломдаги Матто хушхабари, олтинчи бобни ўқисак, қуйидаги оятларга дуч келасиз.

“Эҳтиёт бўлинглар, савобли ишингизни одамларга кўриниш учун ҳамманинг кўз ўнгида қилманглар. Акс ҳолда осмондаги Отангиздан мукофот ололмайсизлар. Шундай қилиб, сен бировга садақа бермоқчи бўлсанг, ўтган-кетганга жар солма. Иккиюзламачиларгина одамлардан олқиш олиш учун ибодатхоналарда ва кўча-кўйда шундай қиладилар. Сизларга чинини айтайин: булар ўзларига яраша мукофотни олиб бўлдилар. Сен садақа бераётганингда, чап қўлинг ўнг қўлинг нима қилаётганини билмасин. Яъни сенинг мурувватинг яширин бўлсин. Шунда яширин бўлганларни кўрувчи Отанг сени аниқ тақдирлайди».

«Ибодат қилаётганингизда, одамларга кўриниш учун ибодатхоналарда ва кўча бурчакларида туриб ибодат қилишни яхши кўрадиган иккиюзламачиларга ўхшаманглар. Сизларга чинини айтайин: улар ўзларига ярашасини олиб бўлдилар.

Сен эса ибодат қилаётганингда ўз ҳужрангга кир ва эшикни беркитиб, яширин бўлган Отангга ибодат қил. Шунда яширин бўлганларни кўрувчи Отанг сени аниқ тақдирлайди. Ибодат қилаётганингизда, мажусийлар каби ортиқча сўзларни такрорлаб турманглар. Улар: кўп сўзласам, ибодатим ижобат бўлади, деб ўйлайдилар. Уларга ўхшаманглар, чунки Отангиз нималарга муҳтожлигингизни Ундан сўрашингиздан олдин билади. Азизлар, ўзингиз хулоса чиқарасиз деган умиддаман. Барчангизни, айниқса Унинг хақиқатига чанқоқ бўлганларни Худойим ўзи иноятидан бахраманд қилсин. Мактубларингизни dilkash@najot.com электрон манзилимизга йўлланг. Шахсий маълумотларнинг барчаси анонимлигича қолади. Бундан хеч хавотир олманг. Хайир азизлар, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top