Ассалому алайкум азиз радио тингловчи ака ука ва опа сингиллар. Масихдаги хаёт деб номаланган дастуримизга хуш келибсиз. Биласизми азизлар, бугунги дастуримни мен ўғирланган сув деб номлашга қарор қилдим. Нима учун бундай ном деган саволга жавобни эса, сиз дастуримиз давомида билиб оласиз деган умиддаман. Келинг, бир воқеяни сизга гапириб берай. ”Биласанми?” деди бир киши баланд овози билан. Худо кўр эмас, У хамма нарсани кўриб туради. У биз қилаятган хамма ишни кузатиб туради. Бу билан рози бўлмаган бир аскар, оёғи остидаги ётган қовунни хозирнинг ўзидаёқ ўғирланиб кетганини кўриб хайратга тушди. Ўғирланган сув ширин бўлади деган мақолни эслаб, аскар ўғирлаб кетилган қовун тўғрисида
“Ха, ушбу қовун бунчалик ширин бўлмаса керак” деб ўйлабди. Нима учун бошловчи қандайдир қовун ўғриси хақида сўзлаяпти ва мавзуга буни нима алоқаси бор деган саволни бераятган бўлсангиз керак? Лекин мен сизга шуни айтай, Худо хамма нарсани, хамма одамларни кўриб туради деган тушунчани қанча яхши тушунсак шунча ўзимизга хам яхшидир. Худо бизнинг юрагимизга қарайди, У хар бир юракни жуда яхши билади. Хазрати Исо Масих хам, ўз издошлари ва шогирдларини бошқа руҳонийларга ўхшамаслигини истайди. У бизни юрагимиз ва қалбимиз тубидан Худога хизмат қилишимизни хохлайди. Худо халиги қовун ўғрисининг юрагини хам, Унинг хақиқатини ўғирлайдиганларнинг хам юрагни кўриб туради. Келинг, хазрати Исо Масих ушбу масала бўйича нима деганини кўриб чиқсак. Луқо хушхабарининг 18чи бобидаги тўққизинчи оятдан бошлаб ўқисак, қуйидаги хақиқатни кўрамиз.
Ўзининг тақводорлигини пеш қилиб, бошқаларни эса камситиб юрган баъзи одамларга Исо қуйидаги масални айтиб берди:
«Бири фарзий, бошқаси солиқчи бўлган икки киши ибодат қилиш учун маъбадга кирибдилар. Фарзий алоҳида туриб, ўзича шундай ибодат қилибди:
– Ё Худо! Мен бошқа одамлардай талончи, жиноятчи, зиногар ва ҳатто шу солиқчи сингари бўлмаганим учун Сенга шукр айтаман. Ҳафтада икки марта рўза тутаман. Топганимнинг ўндан бирини ушр учун ажратаман. Солиқчи бўлса узоқда туриб, ҳатто кўзларини осмонга қаратишга ҳам ботина олмай, кўкрагига урганича:
– Ё Худо, мен гуноҳкорга раҳм қил! – дебди. Сизга айтаманки, бу одам боягидан кўра оқланиб уйига қайтибди. Чунки ўзини юқори олган ҳар бир киши пасайтирилади, ўзини паст олган эса юксалтирилади».
Ха азизлар, бу жуда доно оятлар албатта. Азиз дўстларим, бугун ўрганган хақиқатларни мустахкамлаш мақсадида сизга баъзи саволларни бермоқчиман. Менга шуни айтингчи, Раббимиз Исо Масих маталидаги икки кишининг орасида қандай фарқ бор? Нима учун айнан солиқ йиғувчи Худо олдида оқланиб уйига кетти экан? Нима учун хазрати Исо Масих бизга айнан маъбаддаги фарзийни эмас аксинча солиқ йиғувчини мисол сифатида келтирмоқда? Бу саволларга жавоб топсангиз жуда яхши. Истасангиз, жавобларингизни бизга мактуб қилиб жўнатсангиз бўлади, манзилимиз эса dilkash@najot.com. Ёки бўлмаса www.najot.com сайтимиздаги керакли бўлимга кириб хабар қолдирсангиз хам бўлади. Биз мактубингизни эфирга хам узатиш имконига эгамиз. Барча шахсий маълумот, яъни исмлар ва манзилингиз анонимлигича қолишини хам айтиб ўтиш ўринлидир. Бундан хавотир олманг. Хайир,омон бўлинг азизлар. Худо сизни мархаматласин.