Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, бугунги дастурни мен қўрқиш ва қўрқмаслик деб номладим. Албатта бунга сабаб хам бор. Азизларим, биз инсонлар учун қўрқиш хисси табиий хиссилардан бири экани маълум. Биз хар хил хавф хатар вазиятларга дуч келганимизда қўрқувга тушамиз. Лекин бугун мен бизга, яъни масихийларга қарши чиқадиган одамларга дуч келиш пайтидаги қўрқув хақида гапирмоқчиман. Азизлар, бизга яъни Исо Масихга қарши чиққан, бизни қувғинга мубтало бўлиш вазиятидаги қўрқув ташриф буюрганда биз ташвишга тушмаслигимиз керак. Бу хақда Раббимиз Исо Масих Матто хушхабарининг 10чи бобида шундай дейди.
Шундай қилиб, улардан қўрқманглар! Чунки очилмай қоладиган ҳеч қандай яширин нарса йўқ, маълум бўлмайдиган ҳеч қандай сир ҳам йўқдир. Сизга қоронғиликда гапираётганларимни ёруғликда айтаверинглар. Қулоғингизга шивирлаб айтилаётганларни томларнинг устидан эълон қилаверинглар. Танни ўлдириб, жонни эса ўлдира олмайдиганлардан қўрқманглар. Яхшиси, жонни ҳам, танни ҳам жаҳаннамда ҳалок этишга қодир бўлган Худодан қўрқинглар. Иккита чумчуқ бир тангага сотилмайдими? Аммо Отангиз рози бўлмасдан, уларнинг биттаси ҳам ерга тушмайди. Сизларга келганда, бошингиздаги сочларнинг ҳаммаси ҳам саналгандир. Шунинг учун қўрқманглар, сизлар талай чумчуқлардан кўра қадрлироқсиз.
Азизлар, кўриб турганингиздек, Раббимиз бизга инсонлардан қўрқмаслигимиз хақида амр бермоқда. Биз масихийлар бу дунёга эмас, аксинча Худонинг шохлигига тегишлимиз. Шундай экан бу дунёнинг ёвуз ишлари бизни қўрқувга солмаслиги керак. Азизлар, келинг, осмон шохлигини ерда ўрнатиш йўлидаги хаётимизда қўрқувга чалинмаслик хақида ибодат қилсак. Истасангиз мен билан бирга ибодат қилинг. Бордию ибодат қилишни билмасангиз хеч хижолат бўлманг. Хохласангиз кетимдан қайтаринг. Энг мухими айтилган ибодатингиз имон билан айтилса бас.
Осмондаги Отажон, еру осмонни яратган Раббим, бизга нажот берганинг учун рахмат. Биз энди бу дунёга эмас, аксинча Сеннинг муқаддаслигинга тегишлимиз Худойим. Сен бизни шайтоннинг жаридан чиқариб олиб, оқ кийимни кийғаздинг.
Худойим, биз шу дунёда яшаймиз, бизни дойим одамлар Сендан уоқлаштириш мақсадида бизни қўрқувга солишга харакат қилади. Худойим, бизнинг имонимизни шу қадар кучли қилгингки бизни хеч қандай қўрқув Осмон Шохлигингни ўрнатишдаги хизматимизга халақит қилмасин. Хеч қандай ёвуз куч, бизни хавф хатарга солмасин. Хафв хатарга дуч келганимизда Сенинг Муқаддас Рухинг бизни ўзи қувватлантириб нима қилишимизни Ўзи кўрсатсин. Худойим, танни ўлдириб, жонни эса ўлдира олмайдиган одамлардан қўрқандан кўра Сендан, яъни танни хам жонни хам жаханнамда халоқ этишга қодир бўлган Сендан қўрқиб яшайлик Отажон. Дунёнинг барча халқлари Сенинг муқаддас номингни улуғласин Худойим. Омин.
Азизлар, мен билан ибодат қилганингиз учун рахмат. Бордию ибодат эхтиёжларингиз бўлса бизга бу хақда хабар беринг. Биз сиз учун эфир орқали ибодат қиламиз. Мактубларингизни эса dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтимизга ташриф буюриб хабар қолдиринг. Барча шахсий маълумотлар, яъни исм ва манзил анонимлигича қолади. Бундан хеч хавотир олманг. Хайир азизлар, Худойим сизни Ўз панохида асрасин.