Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Масихдаги хаёт деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, бугунги дастуримни мен ”иссиқ нон” деб номладим. Нима учун иссиқ нон деб ўйлаган бўлсангиз керак? Хикоямиз давомида ушбу саволга жавоб оласиз деган умиддаман. Хар куни бир хил. Ойила отаси хар куни ишдан уйга қайтар экан, йўл йўлакаси новвой хона олдида тўхтаб уйига иссиқ ёпган нон сотиб олар экан. Новвойхонадан чиқиб уйига яқинлашар экан, иссиқ ноннинг хушбўй хиди бутун кўчага тарқалар эди. Айнан ноннинг хушбўй хидини сезган фарзандлар оталари келганини билар эди. Лекин болалар, бир кун мас бир кун ушбу ноннинг хуш бўй хиди бирданига тўхтаб қолишини хатто хаёлига хам келтиришмаган эди. Бир куни ушбу дойимлик бирданига бузулди. Уларнинг отаси ишдан кейин уйга қайтиб келмади, қандайдир фалокат туфайли уларнинг иссиқ ва хушбўй нон хидига уйни тўлдириб турадиган отаси вафот этади. Болалар учун ёруғ кунлар қоронғуга айланди, ва бу валокат шамоли ноннинг хушбўй хидини олиб кетган эди. Лекин хаммаси хам бунчали ачинарлимас албатта. Отаси бўлмаса унда уларнинг акаси ёки бўлмаса амакилари уларга иссиқ ёпилган нонни олиб келади. Шуни ёдимизда тутишимиз керакки, Худо бизнинг ризқимизни ёруғ кунларда хам қоронғу кунларда хам беради. Бугунги сабоқ орқали хазрати Исо Масих шогирдларига ташвишланиш ўрнига Худога ишонишни ўргатганини кўриб чиқамиз. Албатта, эртанги кун хақида қайғ урмаслик жуда қийин, айниқса хаётнинг қийин пайтларида. Лекин келинг, хар гал иссиқ ёпилган ноннинг хушбўй хидини сезганимизда севикли Худойимиз биз билан абадий эканини ёдга олайлик. Келинг,
Исо Масих тирикчилик ташвишлари хақида нима деганини кўриб чиқсак. Матто хушхабарининг 6чи бобида шундай оятлар бор. Бинобарин, сизга шуни айтаман: нима еб, нима ичамиз, деб жонингиз учун, нима киямиз, деб танингиз учун ташвишланиб юрманглар. Жон овқатдан, тан эса кийимдан афзал эмасми? Кўкда учувчи қушларга қаранглар: улар на экади, на ўради, на омборга дон йиғади. Шунга қарамай, самовий Отангиз уларнинг ризқини беради. Сиз эса улардан анча аълороқ эмасмисиз? Сизлардан ким ташвишланиб, ўз умрини бир лаҳза бўлсин узайтира олар экан? Нега кийим учун ташвишланасизлар? Даштдаги пиёзгулларнинг қандай ўсишига қараб, ибрат олинглар: улар на меҳнат қилар, на чарх йигирар. Аммо сизларга айтиб қўяй: ҳатто подшоҳ Сулаймон ҳам ўзининг шуҳрат чўққисида буларнинг ҳеч биридай кийинмаган эди. Агар Худо бугун бор бўлиб, эртага ўчоққа отиладиган дашт ўтига шундай зеб берган бўлса, сизни ундан кам кўрармиди, эй имони сустлар?! Шундай экан, нима еймиз, нима ичамиз, нима киямиз, деб ташвишланиб юрманглар. Мажусийлар ҳадеб буларнинг ғамида юришади.
Лекин самовий Отангиз сиз буларнинг барига муҳтож эканингизни билади-ку! Сиз аввало Худонинг Шоҳлиги ва Унинг иродаси пайидан бўлинглар, шунда буларнинг ҳаммаси сизга қўшимча қилиб берилади. Бинобарин, эртаги кун ҳақида ташвиш тортманглар. Эртанинг ташвиши эртанинг ўзига тегишлидир. Ҳар бир куннинг дарди ўзига етар. Азизлар, ушбу оятлар устидан фикр юритасиз деган умиддаман. Барча саволларни, фикр мулохазаларингизни dilkash@najot.com электрон манзилмизга йўлланг, ёки www.najot.com сайтимизга кириб хабар қолдиринг. Барча шахсий маълумотлар, яъни исм ва манзиллар анонимлигини кафолатлаймиз. Хайир, омон бўлинг.