3:24

Масихдаги хаёт 37

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Бугун биз сиз билан бошқаларни хукм қилиш хақида гапирамиз. Баъзан биз инсонлар худди эртакдаги бошқаларни айиблайдиган маймунга ўхшаб биз хам худди шундай йўл тутамиз. Нима учун биз бошқаларни хукм қилишни яхши кўрамиз, лекин бизга айтилган айибловларни эшитишимиз биланоқ қонимиз қайнашни бошлайди? Бир одам, ғуруримиз бизни кўр қилиб қўйган деб айтган эди. Айтмоқчи, кўз докторлари бу хақда жуда яхши билишади. Қўзларимизнинг орқа томонида бир жой бор, уни кўпинча кўр нуқта деб аташади. Бундай кўр нуқта хамманинг кўзида мавжуд. Айнан иккита кўз билан кўриш қобилиятимиз бизни шу кўр нуқталардан қора доғни кўрмасликка ёрдам беради. Бизнинг хулқ атворимизда хам шунга ўхшаган кўр нуқталар мавжуд.

Хазратимиз Исо Масих бизга бошқаларни хуқм қилишда жуда эхтиёт бўлишимизни айтиб ўтган. Бугунги сабоқда биз ўз устимизда ишлаб, бошқаларни айибларини намойиш этишдан олдин, ўзимизнинг, яъни шахсий муаммоларимиз хақида ўйлашни ўрганамиз. Хазрати Исо Масих унга эргашганларга хақиқатни арзийдиган одамлар билан бўлишишни айтган. Унинг айтган сўзлари жудаям жиддийдир, чунки Худонинг хақиқатини билиш жуда катта мархаматдир. Ха, чиндан хам, буюк Тангримиз бизнинг кўр нуқталаримизни яққол кўрсатиб бера оладиган Худодир.

Келинг, Муқаддас Каломдаги Матто хушхабаридаги еттинчи бобга назар ташласак,

«Бошқаларни ҳукм қилманглар, сиз ҳам маҳкум бўлмайсиз. Сизлар қандай ҳукм қилсангиз, сизга ҳам шундай ҳукм ўтказилади. Сизлар қандай ўлчов билан ўлчасангиз, сизга ҳам шундай ўлчов татбиқ этилади. Нега сен биродаринг кўзидаги чўпни кўрасану, лекин ўз кўзингдаги ходани сезмайсан? Сенинг кўзингда хода бор экан, қандай қилиб биродарингга: „Кел, кўзингдаги чўпни чиқариб олай”, – дейсан? Эй иккиюзламачи! Олдин ўз кўзингдан ходани чиқариб ол, кейин биродаринг кўзидан чўпни қандай чиқармоқ учун кўзинг очилади. Муқаддас бўлган нарсани итларга берманг, марваридларингизни чўчқалар олдига ташламанг. Тағин буларни оёқ-ости қилиб, сўнгра ўзингизни тилка-пора қилмасинлар!»

Азизлар, мана хозир мен сизга Муқаддас Каломдаги бошқаларни хукм қилиш хақидаги оятларни ўқиб бердим., ўқиган оятларимизга таянган холда менга шуни айтингчи. Бошқаларни хукм қилган одамларни Худо қандай хукм қилади? Кўздаги чўп хақидаги мисолни эсланг, бу сўзлар нима хақида сўзламоқда? Хазрати Исо Масихнинг ” Муқаддас бўлган нарсани итларга берманг, марваридларингизни чўчқалар олдига ташламанг. Тағин буларни оёқ-ости қилиб, сўнгра ўзингизни тилка-пора қилмасинлар!” деган сўзлари бизга нимани ўргатмоқда?

Азизлар, бугунги берилган саволлар устидан фикр юритинг, чунки бу саволлар албатта биз инсонлар хақидадир. Бу саволлар устидан фикр юритиш албатта одамнинг рухиятига фойда беради. Саволларга жавобларни эса бизнинг dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтимизга кириб хабар қолдиринг. Бизга йўллаган барча шахсий маълумот, яъни исм ва манзиллар анонимлигини кафолатлаймиз. Бундан хеч хавотир олманг. Азизлар, бордию дастурлар таёрлаш, ва умуман дастурларимизни таёрлашда хиссангизни қўшиш истагида бўлсангиз, хеч уялмасдан бизга бу хақда хабар йўлланг, хайир азизлар, Худойим сизларни ўз панохида асрасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top