3:29

Масихдаги хаёт 39

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи ака ука ва опа сингиллар. Масихдаги хаёт деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, дастуримни кичик бир хикоя билан бошлайман, ва сиз бугунги мавзу нима хақида эканлигини дарров билиб оласиз деган умиддаман. Ўлим тўшагида ётган бир қария отахон кўзлари билан хонанинг атрофига қаради. У жуда узоқ умр кўрди ва кўп нарсани кўрган эди. Ғамсиз ёшлиги, болаларини ўйнаши, урушнинг дахшати ва тинчликнинг бебахолиги хақидаги фикрлар уни тарк эмас эди. Хозир эса, ўлимига саноқли дақиқалар қолганида у афсусланиб, ”Қачон мен Худони безовта қилиб унга мурожаат этганман?” деган саволни ўзига берар эди. Ха, биз дойим Худони эсимиздан чиқарамиз. Лекин Исо Масих бизга кеч бўлиб қолмасидан олдин, Унга мурожаат қилишингизни айтмоқда. Хазрати Исо ўз шогирдларини Унинг таълимотига қулоқ солишларини айтиб ўтган эди. Хаётимизда кўп нарсалар бизни диққат эътиборимизни хаётдан четга тортиб кетади. Лекин Худонинг ёруғлигига яқинлашганимизда буларнинг хаммаси бирданига йўқолиб кетади. Биз Худони хозир кўра оламизми? Кейичи, кейин биз Уни кўра оламизми? Келинг, хазрати Исо Масих бизга нима демоқчи эканини кўриб чиқсак. Муқаддас Каломдаги Матто хушхабарининг еттинчи бобида қуйидаги оятларни ўқиймиз.

«Тор эшикдан киринглар! Чунки ҳалокатга элтувчи йўл кўп энли, дарвозаси эса кенгдир. Ана, шу томон юраётганлар кўп. Ҳаёт сари элтувчи йўл эса танг, эшиги жуда тордир. Бу йўлни топадиганлар оз». «Сохта пайғамбарлардан эҳтиёт бўлинглар! Улар сизнинг олдингизга қўй кийимида келадилар, лекин ичларидан йиртқич бўрилардир. Уларни меваларидан билиб оласизлар. Тиканакдан узум, ёки янтоқдан анжир теришармикан? Ҳар бир яхши дарахт яхши мева берар, ёмон дарахт эса ёмон мева берар. Яхши дарахт ёмон мева беролмас, ёмон дарахт ҳам яхши мева беролмас. Яхши мева бермайдиган ҳар бир дарахт эса кесилиб, оловга ташланади. Шундай қилиб, сохта пайғамбарларни меваларидан билиб оласизлар. Мени „Ё Раббий, ё Раббий” деб чақиргани билан ҳар бир одам Осмон Шоҳлигига киравермайди. Бунга осмондаги Отамнинг иродасини бажо келтирувчигина эришади. Қиёмат кунида кўплар Менга: „Ё Раббий, ё Раббий, бизлар Сенинг номинг билан башорат қилмадикми? Сенинг номинг билан жинларни қувиб чиқармадикми? Сенинг номинг билан кўпгина мўъжизалар яратмадикми?” – дейдилар. Ўша вақтда Мен уларнинг юзига қараб: Мен сизларни ҳеч қачон таниган эмасман. Эй бадкирдорлар, Менинг олдимдан кетинглар! – дейман».

Бу оятлар бизни имкониятимиз борича Худога мурожаат қилиб, унга сиртқи дилдан хизмат қилишга чақирмоқда. Сиз хам тор эшикдан киришни истайсизми? Уни топиш учун нима қилиш кераклигини биласизми? Ёмон мева берадиган дарахт билан Худо нима қилади? Сизчи, сиз Худога қандай хосил бермоқдасиз? Охиратда, яъни жаннатда қандай одамлар Худо билан бирга бўлишади? Азизларим, шу саволларга жавоб топиш учун фикр юритасиз деган умиддаман. Барча жавобларингизни dilkash@najot.com электрон манзилимизга йўлланг. Барча шахсий маълумотлар анонимлигини таъминлаймиз. Агар сиз бошқа масихийлар билан мулоқатда бўлишни истасангиз бизнинг www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг, у ерда сиз хазратимиз Исо Масих хақида кўпроқ маълумотга эга бўласиз. Хайир азизлар, Худойим сизларни ўз панохида асрасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top