3:40

Боланинг отаси

MP3

Нарратор 1 «- Устоз! Сендан ялиниб сўрайман, ўғлимга бир қарагин, у менинг ягона болам-ку» (Лука 9:38).

Ассалому алайкум. Муқаддас Каломда бир жин урган бола ва унинг отаси ҳақида ёзилган. Ҳеч бир ота-она фарзандини ҳаста кўришни истамайди. Аммо қўлимиздан нима ҳам келарди, баъзан ҳасталик кутилмаганда келади. Исо Масиҳ шогирдлари билан тоғдан тушиб келар экан, тўпланиб турган халойиқни ва улар орасида бир отани боласининг аҳволига иложсиз, жовдираб қараб турганини кўрди. У боласини қаерга олиб кетаётган эди? Каломда ёзилишича ота боласини Исо Масиҳнинг олдига олиб келаётган эди. Исо Масиҳ Ўз хизматини бошлагандан кейин, Унинг таълимоти айниқса касалларни шифолаш қудрати ҳақидаги шов-шув бутун Яҳудия ва унинг атрофидаги ерларга етган.

Нарратор 2 Исо Масиҳ бир жойда муқим қололмасди. У ерга келишдан мақсадини ҳеч қачон унутмаган. Унинг мақсади инсонларга Худо ҳақида билдириш, уларни нажотга тайёрлаш эди. Табиийки борган жойидаги оломонга ачиниб, улар орасидаги ҳасталарга шифо берарди. Бу боланинг отаси ҳам Исо Масиҳ ҳақида эшитиб, боласини Исонинг олдига олиб бораётган эди. Лекин билишимизча у Исони тополмаган, кейин эса шогирдларини кўриб қолиб, шогирдларидан боласини шифолашни илтимос қилган.

Ота боласини Исонинг олдига олиб келар экан, унинг қандай касалга чалинганини айтиб беради: «Бир руҳ болани тутиб туради ва у бирданига бақириб юборади. Руҳ уни оғзидан

Нарратор 1 Марк китобининг 9 бобида эса бу ҳақида шундай ёзилган: «Исо унинг отасига қараб: — У бу аҳволга тушганига неча вақт бўлди? – деб сўради. – Болалигидан шунақа» (Марк 9:21). Болалигидан жинга чалинган боланинг аҳволини тасаввур қилиш қийин. Бу боланинг ейиш-ичишида, яшашида ҳаловат қолмаган. Жуда ҳолдан тойган аҳволда бўлса керак. Бу ҳолат тез-тез такрорланиб туришини отасининг сўзларидан билиб олиш мумкин. Боладаги жинни чиқариш учун ота-онаси нималар қилмаган дейсиз. Улар боласини турли табибларга, руҳонийларга олиб борган бўлиши керак. Энди эса энг охирги умиди Масиҳ эди. У ҳақида эшитган бўлсалар ҳам, аслида Масиҳнинг кимлигини билишмасди. Уни шунчаки мўъжизалар қиладиган Устоз сифатида билишарди.

Нарратор 2 Агар отанинг ёнида Худонинг ўзи инсон қиёфасида турганини билганида : «Агар қўлингдан келса, бизларга раҳм қил, ёрдам бергин», — демаган бўларди. Унинг умиди деярли сўниб бўлган эди. Кичик умид учқуни билан Исонинг олдига келди. Исо эса унинг умидини алангалатиб юборди. «- Қўлимдан келсами? Тўғриси, сен бироз бўлса ҳам ишона олсанг эди…! Эътиқодли киши ҳамма имконга эга бўлади.» Бу сўз боланинг отасига қаттиқ таъсир қилгани аниқ. Шу сўзлардан кейин, тиз чўкин Исо Масиҳга шундай деди: «-Эътиқод қиламан, Раббий! Эътиқодсизлигимдан қутқаргин!» Баъзан бизда ҳам шундай қийин ҳолатлар бўлиб туради, лекин ҳар қандай ҳолат Масиҳ учун қийин эмас. У сизнинг муаммонгизни ҳал қилишига ишонинг. Боланинг отаси каби эътиқодсиз бўлманг. Эътиқодсизлигингизни ҳам Масиҳнинг олдига олиб келинг. У сизни бундан ҳалос этади. Агар Муқаддас Каломдаги шахслар ҳаётидан бирор нарса ўрганмоқчи бўлсангиз, бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтимизга марҳамат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top