3:32

Масихга ишониш лозим

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Масихнинг шогирдларига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Биз Эгамизга хамрох бўлганимизда, Исо шогирдларига айтган охирги сўзларини эслашимиз мумкин, бу хақда Матто хушхабарининг 28чи бобида кўришингиз мумкин. У шундай деган эди: “Мана, Мен хар куни, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан”. Ичимизда яшаётган Муқаддас Рух бизни хеч қачон ташлаб кетмайди, асло тарк этмайди. Бу хақда Ибронийларга мактубининг 13чи боб 5чи оятда кўришингиз мумкин. Исога осмонда хам, ерда хам бутун хокимият берилгандир, шунинг учун Унинг қудрати хар доим биз биландир. Биз шогирдларимизга мураббийлик қилиб, уларни Худо йўлига солганимизда, Масихга итоаткор бўлишни ўргатганимизда, Исо хар доим бизга ёрдам бериб туради, бизни хеч қачон ташлаб қўймайди.

Шундай экан биз Хушхабарни эълон қилишга, Худога хизмат қилишга доим тайёр туришимиз керак, чунки кучимиз манбаи бўлган Масих хар доим биз биландир. Худо бизга қўрқоқлик рухини эмас, балки куч-қувват, мухаббат ва нафсни тийиш Рухини берган, бу хақда Тимўтийга иккинчи мактубнинг 1чи боби 7чи оятда ёзилган, шунинг учун биз Раббимизга жасорат ва қатъийлик билан хизмат қилишимиз керак. Мамлакатимизда Худонинг Шохлигини ўрнатишда хар бир имонли киши фаол қатнашиши шарт, чунки хар биримиз бу буюк ишнинг дахл қилиб бўлмайдиган бир қисмимиз. Худо бизни ишлатмоқчи ва бунинг учун бизга зарур бўлган хамма нарсани бериб қўйган.

Хулоса қилиб айтса бўладики, мураббийлик қилиш бу Исонинг амридир, буни хар доим ёдда тутишимиз лозим. Исо Ўз хаётини бошқалар учун фидо қилгани сингари, биз хам ўз хаётимизни бошқалар учун фидо, яъни бағишлашимиз керак. Бу сохада хеч ким мутахассис эмас. Аммо Муқаддас Рухнинг инъомлари туфайли хар биримиз мураббийлик қила оламиз. Биз Масих баданидаги биродарларимиз билан хамкорликда ишлашимиз, бошқаларга имонда ўсишга, Раббимизга итоаткор бўлишга ёрдам беришимиз керак. Бу бизнинг хар кунги ишимиз бўлиб, хаётимизнинг ажралмас бир қисмига айланиши керак. Биз атрофимиздаги одамларга, қўшни, қариндошларга Худони акс этиб туришимиз лозим.

Шунда Унинг номи бизнинг хаётимиз, оиламиз ва жамоамиз орқали улуғланади. Агар биз Худо берган таъминоти туфайли, Масих амирини бажаришга жазм қилсак, ундай холда бу дунёда катта ўзгаришлар юз бериши шубхасиздир. Шундай экан, яхшилик қилишдан безмайлик. Агар бўшашмасак, ўз вақтида бунинг хосилини ўриб оламиз. Биз жамоатда ва яшаётган халқ орасида ўзимизга шогирдлар орттиришимиз, мураббийлик қилишимиз керак бу Худонинг иродасидир. Биз буни адо этайлик, Мамлакатимизда Масих жамоатини ва Шохлигини бунёд этиш учун жон-жахдимиз билан харакат қилайлик! Бордию сизда шогрид ортириш мавзусига таълуқли фикр мулохазангиз бўлса dilkash@najot.com электрон манзилимизга хабарингизни йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Ундан ташқари сайтимиз форумларида иштирок этиб, бошқа масихий ака ука ва опа сингиллар билан танишиб, улар билан мулоқатда бўлишингиз мумкин. Хайир азизлар, Раббимизга бўлган хизматингиз серхосил бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top