3:44

Уларни чўмдиринг

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Масихнинг шогирдларига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Исо Масих бизларга “қаергаки борманг шогирд орттиришингиз керак” деб айтмоқда. Биз ахир қаерда бўлишимиздан қатъи назар хаётимиз билан бошқаларга ўрнак бўлишимиз керак, юриш-туришимиз билан бошқаларни тўғри хаёт кечиришга ўргатишимиз лозим. Шогирд қилиш хар доим давом этиши керак бўлган жараён. Уни лекция ўқиш, расмий машғулотлар ўтказиш йўли билан амалга ошириб бўлмайди. Яна битта нарсага эътибор беринг: Масихнинг шогирдлари яхудийлар эди. Яхудийлар жуда миллатчи халқ бўлиб, бошқа миллатлар билан умуман борди-келди қилмас эди. Улар бошқа миллат вакиллари билан учрашсак, харом бўлиб қоламиз деб ўйлашар эди. Агар улар хазрати Исонинг буйруғига бўйсунишса ўзлари нафратланадиган одамларга нажот хабарини етказишлари керак эди. Ха, Худо бизларга хушхабарни тарғиб қилиш вазифасини берган. Коринфликларга иккинчи мактубнинг 5чи боби 18чи оятида “Худо … Масих орқали бизни Ўзи билан яраштирди хамда одамларни Худо билан яраштириш хизматини бизга берди” деб ёзилган. Биз одамларга мана шу хабарни, Худонинг Хушхабарини олиб борамиз.

Келинг, энди “Ота, Ўғил, Муқаддас Рух номига сувга чўмдириб” деган сўзларни кўриб чиқсак. Ота, Ўғил, Муқаддас Рух номига сувга чўмдириш. Сиз бу сўзларни қандай тушунасиз? Сувга чўмиш нимани англатади? Нима учун Исо Масих “Ота, Ўғил, Муқаддас Рух номига” деб айтган? Нима деб ўйлайсиз? Сувга чўмган одам Уч Бирлик авторитети остига киради деганими? Исм Муқаддас Китобда характерни, сифатларни ўз ичига олади. Балки бу ерда шу маъно хам бордир?!

Келинг кейинги сўзни кўриб чиқсак. “Шогирд орттиринг” деб хазрати Исо нимани назарда тутган эди. Хазрати Исо уч ярим йил Ўз шогирдлари билан бирга бўлди. Шундан кейин У шогирдларига “шогирд орттиринглар” деб амр қилди. Уч ярим йил давомида У Ўз шогирдларига қандай яшаш кераклигини амалда кўрсатган эди. Қандай яшаш кераклигини У фақат гап билан эмас, балки Ўзи ўрнак бўлган холда яшаб кўрсатди. Шунинг учун хам хеч ким “Унинг айтганини қил, қилганини қилма” деб айтолмайди. Юқорида кўриб ўтганимиздай, грекча матнда фақат мана шу сўз феъл шаклида берилган. Одамларни тавба қилдириш билан иш битмайди. Масихга Унга шогирд бўладиган одамлар керак. Масихнинг сўзлари хақиқат эканига ишонган одамлар Масихга эргашади. Ёқубнинг мактубида айтилганидек, амалсиз имон ўлик имондир. Бугунги кунда кўпчилик масихийлар жамоат қуриш учун харакат қилишмоқда. Инжилнинг қайси оятида “жамоат қуринглар” деб ёзилган? Хазрати Исо: “Мен Ўз умматимни … бунёд этаман”, деб айтган. У хеч қачон Ўз шогирдларига жамоат қуринглар демаган. Жамоатни Масихнинг Ўзи қуради. Бизга эса шогирд орттириш амр қилинган. “Мен сизларга буюрган хамма нарсага амал қилишга уларни ўргатинглар”, деган. Ха азизлар, бу Раббимиз Исо Масихнинг бизга берган буйруғидир. Бордию сизда шогирд ортириш мавзусига таълуқли фикр мулохазангиз бўлса dilkash@najot.com электрон манзилимизга хабарингизни йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Ундан ташқари сайтимиз форумларида иштирок этиб, бошқа масихий ака ука ва опа сингиллар билан танишиб, улар билан мулоқатда бўлишингиз мумкин. Хайир азизлар, Раббимизга бўлган хизматингиз серхосил бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top