3:22

Шогирд ортириш учун муносабатлар қуришимиз лозим

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Масихнинг шогирдларига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Бугунги кунда кўпчилик масихийлар жамоат қуриш учун харакат қилишмоқда. Инжилнинг қайси оятида “жамоат қуринглар” деб ёзилган? Хазрати Исо: “Мен Ўз умматимни … бунёд этаман”, деб айтган. У хеч қачон Ўз шогирдларига жамоат қуринглар демаган. Жамоатни Масихнинг Ўзи қуради. Бизга эса шогирд орттириш амр қилинган.

“Мен сизларга буюрган хамма нарсага амал қилишга уларни ўргатинглар”.

Биз бугун шу хақда кўпроқ гаплашсак. Демак биз биродарларимизни нимадир қилишга ўргатишимиз керак. Биз шогирдларимизга нимани ўргатамиз? Масих буюрган нарсаларнинг нима эканиними? Йўқ! Нимани? Масих буюрган нарсаларга амал қилишни! Мана шу “амал қилиш” сўзи аслида “асраш” феъли билан берилган.

Асраш, хазинадай эхтиётлаб сақлаш каби маъноларни ўз ичига олади. (Ўзбеклар баъзи нарсаларни, масалан нонни ёки рахматли бўлиб кетган ота-онасининг суратларини кўз қорачиғидай асрайди. Бу харакатда юрак хам, муносабат хам иштирок этади. Тавротда хам бу сўз айтилган. Яхудийлар Худонинг сўзларини авайлаб асрашлари, қўллари ва пешоналарига тақиб юришлари, ўтирса хам, турса хам уларга амал қилишлари керак эди. Бошқачароқ қилиб айтсак, биз биродарларимизга Масих айтган нарсаларнинг нима эканини эмас, балки Масих айтган нарсаларни қадрлашни, уларга амал қилишни ўргатишимиз керак. Эътибор беринг, биз информацияни эмас, амалий хаётни назарда тутяпмиз. Амалий бўлмаган билим мағрурликка олиб келади. Шунинг учун хатто оят ёдлаш, Муқаддас Китобни ўрганиш каби ишлар хам хаётга боғланган холда қилиниши зарур. Айтинг-чи, буни қандай қилиб амалга ошириш мумкин? Фақат якшанба куни эмас, балки хафтанинг хар бир кунида, бутун кун бўйи улар Масихга бўйсунишни ўрганишлари зарур.

Бу эса лекциялар эшитиш, китоб ўқиш, конференцияларда иштирок этиш каби нарсалар билан амалга ошмайди. Имонга келган одамлар хаётни, хаётда тўғри яшашни ўрганишлари керак. Фақат якшанба куни ёки йиғилиш пайтида Масихга бўйсунадиган одамлар Масихнинг шогирдлари эмас. Нима деб ўйлайсиз? Сиз қандай қилиб шогирдларингизни Масихга бўйсуниб яшашга ўргата оласиз?

Ўргатишда нимага эътибор бериш керак? Шогирдингизнинг қаерига таъсир ўтказмоқчисиз: бошигами ёки юрагигами? Биласиз, ўрганиш деган нарса хам икки хил бўлади. Биз ўрганиш деганда кўпроқ якшанба ёки Библия мактабларини, экзегетика, герменевтика методларни назарда тутамиз. Лекин хазрати Исо “-ни ўрганиш” дан кўра кўпроқ “-га ўрганиш” ни мухимроқ деб хисоблайди. Ўрганиш хам ўрганишдан фарқ қилади. Оят ёдлашни ўрганиш бошқа, севишни ўрганиш бошқа.

Бордию сизда шогирд ортириш мавзусига таълуқли фикр мулохазангиз бўлса dilkash@najot.com электрон манзилимизга хабарингизни йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Ундан ташқари сайтимиз форумларида иштирок этиб, бошқа масихий ака ука ва опа сингиллар билан танишиб, улар билан мулоқатда бўлишингиз мумкин. Хайир азизлар, Раббимизга бўлган хизматингиз серхосил бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top