3:38

Масихийлик хаётидаги эр хотинлик муносабати

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи ака ука ва опа сингиллар. Ибодат ва шу билан боғлиқ мавзуларга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, тингловчиларимизнинг орасида ўйланган ва турмушга чиққанлар сони анчагина. Бугунги ибодатимиз айнан масихий эр — хотинлар орасидаги муносабатлар хақидадир. Азизлар, биз имонликларга маълумки, Раббимиз Исога хаётимизни топширгандан бошлаб хаёт тарзимиз ва дунё қарашимиз бутунлай ўзгаради. Худди шу ўзгариш бизнинг турмуш хаётимизга хам чамбарчас боғлиқдир. Келинг, Муқаддас Каломга назар ташлаб, масихий эр хотин қандай бўлиши кераклигини кўриб чиқсак. Хаворий Бутруснинг 1чи мактубидаги учинчи бобни ўқиймиз.

Масиҳдан ибрат олиб, сиз, хотинлар ҳам ўз эрларингизга бўйсунинглар. Худо каломига ишонмайдиган баъзи кишилар сиз, аёлларнинг ор-номусли, покдомон хулқ-атворингизни кўриб, имон ҳақида бирон сўз айтилмасданоқ қойил қолсинлар. Сизнинг жозибангиз ўрилган сочлар, тақилган олтинлар, чиройли кийимлар каби ташқи зеб-зийнатдан иборат бўлмасин. Аммо яширин қалбингиздаги ювош ва сокин руҳ сизларнинг сўлмайдиган ички гўзаллигингиз бўлсин. Бунинг Худо олдида қадри азиздир. Ўтмиш вақтларда Худога умид боғлаган муқаддас хотинлар ҳам ўзларини шу йўсинда безаб, эрларига бўйсунар эдилар. Масалан, Соро биби Иброҳимни жанобим деб атаб, унинг сўзига қулоқ солди. Агар сизлар яхшилик қилишда қунт қилиб, ҳеч қандай қўрқувдан ғулғулага тушмасангиз, Соро бибининг фарзандлари ҳисобланасизлар. Шунга ўхшаб, сиз, эрлар ҳам хотинларингиз заиф жинсдан эканлигини ҳисобга олиб, улар билан оқилона муносабатда бўлинглар.

Улар ҳам абадий ҳаёт иноятидан баҳраманд бўлгани учун, уларни ҳурматга сазовор ҳисобланг ва ибодатларингизга халал берманглар. Азизлар, кўриб турганингиздек Муқаддас Калом эр хотин муносабатлари хақида бизга доно оятларни берган. Келинг, мен хозир ибодат қиламан. Сиз хам мен билан бирга ибодат қилишни истасангиз бемалол, даврага қўшилинг. Бордию ибодат қилишни билмасангиз, хеч хижолат бўлманг, истасангиз кетимдан қайтаринг. Худойим, менинг севикли Раббим ва Халоскорим, менга турмуш йўлдошимни бериб бизни бир тана қилганинг учун Сенга рахмат айтаман. Худойим, биз иккаламиз хам масихиймиз, биз иккаламиз бирга Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қиламиз. Худойим, хаммаси яхши, Сенинг Хузурингда бирга бўлиш нақадар ажойибдир. Худойим, аввалам бор турмуш йўлдошимга бўлган менинг муносабатларим яхши бўлиши учун Сенга ибодат қиляпман. Худойим, биз эр хотин шундай жуфт бўлайликки, кўрган одамлар бизнинг муносабатларимизда Сенинг севгингни кўришсин. Мен эр бўлиб туриб, хотинимга, заиф жинсдан эканлигини ва У Сенинг фарзандинг эканини хисобга олиб унга оқилона муносабатда бўлишни истайман. Тинчлик ва севгида бирга яшаб Сенга хизмат қилайлик. Бизнинг муносабатларимизни Ўзинг химоя қилиб Муқаддас Рухинг билан қувватлантир. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдим. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун сизга рахмат айтаман. Сиз хам ўйланган ё турмушга чиққан бўлсангиз Худойим сизнинг хам муносабатларингизни мархаматласин. Ибодат эхтиёжларингиз бўлса бизга бу хақда хабар беринг. Биз билан боғланиш учун dilkash@najot.com электрон манзилдан ёки www.najot.com сайтимиздан фойдаланишингиз мумкин. Хайир азизлар, Худойим сизларни ўз панохида асрасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top