3:56

Шоулнинг жонига қасд

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, Раббимиз Исо Масихнинг инояти барчангизга ёр бўлсин. Биз масихийлар бир кунмас бир кун қувғинларга ва шу билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келишимиз табиийдир. Чунки, Исо Масих хақидаги хушхабар дойим қуёш нури каби чарақлаб гунохларни кўринадиган қилиб қўяди. Шайтоннинг барча хийлалари намоён бўлгани кўпчиликка ёқмайди. Шу йўсин, хақиқатни сўзлаганимиз учун бизни қийинчиликларга ва азоб укубатларга солишга харакат қилишади. Лекин, биз бутунлай Худога тегишлимиз. Биз Раббимиз Исо Масихнинг иноятида яшаб хеч нарсадан қўрқмаймиз. Хеч қандай ёвуз куч бизни хақиқатдан узоқлаштира олмайди. Буни дойим ёдингизда тутинг. Қувғинлар хақида гапирадиган бўлсак, Муқаддас Каломда кўпгина мисолларни кўрсак бўлади. Масалан, Шоулни жонига қасд қилингани хақидаги жойни ўқиб кўрсак шунга ўзимиз амин бўламиз. Хаворийлар китобининг 9чи бобини ўқиймиз. Шоул бир неча кун Дамашқдаги Исо шогирдлари билан бирга бўлди. У дарҳол Исо Худонинг Ўғли экани ҳақида яҳудий ибодатхоналарида тарғибот қила бошлади. Эшитганлар эса ҳайратда қолиб: «Қуддусда бу исмни айтганларни қириб ташлаган, кишанлаб олий руҳонийларга олиб бориш учун бу ерга келган унинг ўзи эмасми?» – деб айтишарди. Шоул эса тобора нуфузини ошириб борарди. Исонинг Масиҳлигига доир ишонарли далилларни олға суриб, Дамашқда турган яҳудийларни довдиратиб қўярди. Орадан неча кунлар ўтиб, ниҳоят яҳудийлар сўз бириктириб, Шоулни ўлдиришга қарор қилишди. Уни ўлдириш учун кечаю кундуз шаҳар дарвозалари олдида пойлаб туришар эди. Лекин уларнинг қасди Шоулга аён бўлди. Кечаси шогирдлар уни саватга солиб, девордан тушириб юборишди. Шоул Қуддус шаҳрига етиб боргач, у ердаги Исо шогирдларига қўшилиб, иноқлашишга уринди. Лекин унинг Исо шогирди бўлганига ҳеч ким ишонмай, ундан қўрқишарди. Ўшанда Барнабо Шоулни ҳаворийларнинг ҳузурига бошлаб келди ва унинг йўлда Исони қандай кўриб, Исо унга нима деб сўзлаганини, Дамашқда Исонинг номи билан қандай довюраклик билан ваъз айтганини уларга айтиб берди. Бундан кейин Шоул энди улар билан бирга юрадиган бўлиб, Қуддусда Раббимиз Исонинг номи билан қўрқмасдан тарғибот қиларди. Азизлар, келинг, биз хам Исо Масих хушхабарини қўрқмасдан тарғибот қилишимиз учун ибодат қилсак. Осмондаги Отажон, бизга нажот берганинг учун рахмат. Худойим, бизни Муқаддас Рухинга тўлдир. Биз хам довюраклик билан хақиқатингни сўзлайлик. Хақиқатинга чанқоқ бўлганларни бизнинг олдимизга юбор. Улар хам иноятинга тўлиб, Осмон Шохлигингни кенгайтирсин. Улар хам Сенинг фарзандларинг бўлишдан бахраманд бўлишсин. Худойим, хеч қандай қувғинлар, хеч қандай қўрқувлар бизни тўхтата олмасин. Худди шогирдинг Шоулга ўхшаб биз хам довюраклик билан мамлакатимиз бўйлаб хақиқатингни тарғибот қилайлик. Қийинчилик ва қувғинлар бизнинг имонимизга ёмон таъсир кўрсатмасин, аксинча, хаётимиздаги барча қийинчиликлар имонимизни янада мустахкамлаб Муқаддас Рухинга тўлдирсин. Худойим, бизни хам илк шогирдларинги каби иноятинга тўлдиргин. Биз хам мухаббат билан Исо Масих хақидаги нажот режангни бошқаларга айтишдан тўхтамайлик. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун рахмат. Ибодат эхтиёжларингиз бўлса бизга бу хақда dilkash@najot.com электрон манзилга хабар йўлланг. Биз сиз учун ибодат қиламиз. Омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top