Ассалому алайкум азиз радио тингловчи ака ука ва опа сингиллар. Муқаддас Каломни ўрганишга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Ўтган дастурда биз Илхомнинг ота онаси бир бирига тинчлик кўрсатгани хақида ўқиган эдик. Хозир эса, хикоянинг давомини кўриб чиқамиз. “Шахаримиздан то Муқаддас шахарга олиб борадиган йўллар қароқчи ва қотилларга тўлиб тошиб ётибди. Сафар давомида уни ким химоя қилади?” “Мариям, уни Худо химоя қилади” деди Ёқуб. Эри Ёқубнинг тинчлиги Мариямга хам ўтиб уни тинчлантирди. “Қароқчилар қамбағал мусофирдан нимаям оларди? ” Ха, буни сен хам менга илгари айтган эдинг. Дада, ойи! Мен сизлар билан гаплашмоқчиман? деб Илхом ота онасига муроажаат қилди. “Албатта Илхом” деб жавоб берди отаси. “Лекин мен сенга бир нарсани айтишим керак Илхом. Бугун эрталаб, сафаринг хақида эшитиб онанг билан жуда хафа бўлдик.
Биз сендан, сенинг хавфсизлигинг хақида ўйлаб хаттиқ хаяжонга тушган эдик. “Дада, Худо мени химоялайди” “Буни биламиз ўғлим, лекин бир ой олдин ўлим тўшагида касал бўлиб ётган эдинг. Бугунга келиб кетиб, бизни тарк этишинг хақидаги хабар бизни қўрқитиб юборди. Лекин Худо юракларимизга тинчлик берди.” “Худо юрагинга тинчлик бердими?” деб Мариям четда туриб сўради. “Ха, Худо юрагимни тинчлантирди, ва сафаринга менинг дуойим билан кетасан” деди отаси. “Бизнинг дуойимиз билан” деб қўшилди онаси. Улар уччаласи бир бирини қучоқлади, ва айтмоқчи бўлган хамма гапни бир бирига айтди. Бу қучоқда, улар қўрқув, умидлари ва имонлари хақида гапиришар эди. Албатта эртага улар яна кўпроқ қучоқлашишади, чунки эрта тонгдан Илхом йўлга тушиши керак эди.
Бу қучоқларни у соғиниши муқаррардир. Унинг ёлғиз ва узоқ сафарида ота онасининг қучоғи унга тинчлик қўшади. Эртаси азонда, Юсуф хонага кириб келиб, ”Каримбек ака домла билан келишди. Улар Илхомнинг сафари олдида уни дуо қилиш учун келишибди” деб хабар берди. “Ёқуб, борақол, уларни кутиб ол, мен унгача дастурхон таёрлайман” деди Мариям. Хамма нарса айтилиб бўлди. Ва эрта тонгнинг қуёш нурлари остида, ёлғиз мусофир Илхом Хиротдан Мешедга жўнаятган карвонга қўшилиб олиб улар билан сафарини бошлади. Азизлар, хикоямиз деярли энди бошланди. Ёш мусофир Илхом чўпони ва ота онасининг дуоларини олиб сафарини бошлади. Жуда қизиқарли, айниқса унинг сафари давомида бўладиган саргузаштлари одамни жуда қизиқтириб қўйгани табиийдир. Келинг, ўқиганларимиз устидан фикр юритиш учун баъзи саволларни бериб ўтсам.
Менга шуни айтингчи, нима учун отаси Ёқуб ўғлининг сафари учун жуда хавотирда эди? Бу Худонинг иродаси эканини у қаердан билди? Каримбек чўпон билан Ёқубнинг сўзлашуви ёдингиздами, чўпон Ёқубга юрак мусофирчилиги хақида гапирганда у нимани назарда тутган эди? Қахрамонимиз Илхом ўз сафарини эрта тонгда бошлади. Менга шуни айтингчи, Ёқуб билан Мариям ўша тонгда қандай сафарни бошлашди? Азизлар, бу саволлар устидан фикр юритишга харакат қилинг, чунки бу саволлар бизнинг хам рухиятимизга тааълуқлидир. Биз хам, шу дарсликлар орқали Худонинг кўпгина хақиқатларини ўрганишимиз мумкин. Саволларга жавобларни эса dilkash@najot.com электрон манзилга йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтимизга кириб хабар қолдиринг. Сиз билан хайирлашар эканман, сизга Худонинг тинчлигини ва иноятини тилаб қоламан. Омон бўлинг.