Ассалому алайкум азиз радио тингловчи ака ука ва опа сингиллар. Муқаддас Калом дарсига хуш келибсиз. Азизлар, ёдингизда бўлса қахрамонимиз Муқаддас Шахар томон сафарини бошлади. У Хиротдан жўнаган карвонга қўшилиб узоқ йўлини бошлади. Келинг, ундан кўраси хикоянинг давомини тинглайлик. Чўлда қуёш чиқаятган бир пайтда “Мен гунохкорман!” деб ўйлади Илхом. “Сафаримни бошлаганимга икки кун бўлди, атига икки кун ўтди. Мен ота онамнинг дуоси билан, чўпонимнинг ибодати билан уйимни тарк этиб сафарга тушдим. Лекин икки кун ўтмай мен юрагимда катта гунохга йўл қўйдим” деб ўйлади Илхом. Карвон бошининг мурожаати Илхомнинг фикр юритишини тўхтатиб қўйди. ”Келақол менинг ёш саёхатчим. Қоронғулик бир пастда ўтиб кетди, биз сафаримизни давом эттиришимиз керак. Олдинда хали йўлимиз анча узоқ” деб гап бошлади карвон боши. Илхом ўз ўрнида уни қандай қилиб ёнида пайдо бўлиб қолганини хатто сезмай қолди. “Нима бўлди, тинчлими? Нима учун хомушсан?
Кечаси озгина шаробдан кейин кайфиятинг олий даражада эди. Менинг қизимнинг рақси кеча сенга ёқдими? У чиндан хам гўзал, тўғрими? Барча эркаклар унинг рақсини томоша қилиб ором олишади. У гўзаллиги билан кўп нарсага эришади. Ахир аёллар шунинг учун яратилмаганми? Юрақол биз билан, йўлда давом этамиз. Бўлмаса биз сенсиз йўлга чиқамиз.” деди карвон боши. “Ўзингиз бораверинг, мен сизлар билан бора олмайман. Мен гунох қилдим. Кечаси, қизингизнинг рақсини тамошо қилиб унга нисбатан ёмон хаёл билан қарадим. Менга кечирим йўқдир. Мен қизингизга эхтирос билан қарадим. Қизингизга қарши гунох қилдим, энг ёмони мен Худойимга қарши гунох қилдим” деб жавоб берди қахрамонимиз. “Демак, сен қизимга эхтирос билан қарадинг. Хўш, нима бўпти? Рақсга тушганинига эхтирос билан қараганинг уни бузуқ аёл қилиб қўймадику? Тўғрими? Сен оддий эркак кишисан, эхтирос билан қараш бу биз эркакларга табиий туйғудир.
Агар бу сенинг дининга қарши бўлса нима бўпти, ахир сен чўлдасан, хеч ким буни кўрмайди. Хеч ким бу хақда билмайди, демак бундан хавотир олмаслигинг керак. Юрақол, агар бормасанг, мен сени бошқа чақирмайман” деди карвон боши. Илхом паст овози билан “Йўқ, буни хамма нарсани кўрувчи Худо кўради, ва мен учун бу жуда мухимдир” дейиши билан атрофига қараса карвон боши ўгирилиб ундан узоқлашаятган эди. Бир оз вақт ўтиб, карвоннинг овози хам узоқлашиб тинчликда ғойиб бўлди ва янги кун хам бошланди. Қахрамонимиз Илхом, чўлнинг ўртасида ёлғиз бир ўзи қолди. Жанубда жойлашган йўл уни Хиротга қайтариши мумкин. Ғарбга кетган карвон йўли Мешедга олиб боради. Шарқ томон олиб борадиган йўл эса Хитой томон қараган эди. Илхом булоқ ёнидаги соя жойга ўтириб фикр юритишни бошлади. “Карвондан ажралиб ёлғиз қолганим туйғуси бир оздан сўнг ўтиб кетади. Мен Калом устидан фикр юритиб, қилган гунохим учун рўза тутаман” деган фикрни хаёлидан кечирди. Лекин фикр юритиш пайтида боши оғриб у бирданига ухлаб қолди. Азизлар, қахрамонимиз сафари хақидаги хикоянинг давомини кейинги сафар давом эттирамиз. Ўтган сафар сизга хавола этилган саволлар устидан ўйлаб кўрдингизми? Барча фикр мулохазаларингизни dilkash@najot.com электрон манзилга йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтимизга кириб у ерда хабар қолдиринг. Ундан ташқари сиз дастуримизни электрон шакли билан хам танишиш имкониятига эгасиз. Яна эфир орқали учрашгунча хайир, азизлар. Худонинг инояти барчангизга ёр бўлсин.