3:48

Худо Нухнинг кемаси билан янги хаётни бошлади

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи ака ука ва опа сингиллар. Муқаддас Калом ўрганиш дастурига хуш келибсиз. Азизлар, хазрати Нух пайғамбар Худо айтганидек кемани қурди. Кемани қуриб бўлгач, у барча хайвонлардан эркаги ва урғочисини олиб кемага кирғазди. Унинг хотини, ўғиллари ва келинлари хам хазрати Нух пайғамбарнинг кемасига киришди. Хаммаси кемага кириб бўлганидан сўнг, Худоё Таоло кеманинг эшигини беркитиб қўйди, ва шу захотиёқ ёмғир бошланиб буюк тошқин юз берди. Тошқин бутун ер юзини нобуд қилди. Ёвуз аёллар ва эркаклар ер билан сарсон бўлди. Янги хаёт бошланди. Худо энди ўзи танлаган хазрати Нух пайғамбар билан бирга янги хаётни бошламоқчи эди. Келинг, Муқаддас Каломдаги Таврот китобининг тўққизинчи бобига назар ташлайлик.

Худо Нуҳ билан ўғилларини муборак қилиб, деди: «Баракали бўлиб кўпайинглар, ер юзини тўлғазинглар. Ердаги ҳамма ҳайвонлар, осмондаги барча паррандалар, бутун ер юзида ҳаракат қилувчи махлуқлар ва бутун денгиздаги балиқлар сизлардан қўрқиб, даҳшатга тушадилар. Ана, улар қўлингизга топширилган. Яшаётган ҳар бир жонивор сизлар учун емиш бўлади; кўк ўт каби буларнинг ҳаммасини ҳам сизларга бердим. Фақат этни ўз жони, яъни қони билан еманглар. Айниқса сизнинг жонингизни олгандан Мен хун талаб қиламан. Одам жонини олган ҳар бир ҳайвондан, шунингдек, ўз қон-қардошининг жонини олган ҳар бир одамдан Мен хун талаб қиламан. Ким одам қонини тўкса, унинг қони одам қўли билан тўкилур. Зеро одам Худо суратида яратилгандир. Сизлар баракали бўлиб кўпайинглар, ер юзида тарқалиб, кўпайиб боринглар». Яна Худо Нуҳ билан ўғилларига деди: «Мен сизлар билан ва сизлардан кейинги насллар билан аҳд-паймон қиламан.

Шунингдек, сизлар билан бўлган парранда, чорва, ҳар бир тирик жон билан, яъни кемадан чиқиб, орангизда яшаётган ернинг ҳамма ҳайвонлари билан аҳд-паймон қиламан. Сизлар билан қилаётган аҳдим ана шу мазмунда: энди ҳеч қачон тўфон сувлари билан бутун махлуқот қирилмайди, энди ҳеч қачон ерни хароб қилувчи тўфон юз бермайди». Худо тағин деди: «Менинг сизлар билан ҳамда сизлардаги ҳар бир тирик жон билан қилаётган, наслдан-наслга абадий ўтадиган аҳдимнинг аломати шу: Ўзим билан ер орасидаги аҳдимнинг аломати сифатида Мен булутларда ёйимни пайдо қиламан. Бундан буён ер юзига булут тортганимда, булутларда Менинг ёйим намоён бўлади. Сизлар билан ва барча махлуқлар билан, ҳар бир тирик жон билан қилган аҳдимни Мен эслаб туриб, бутун махлуқотни йўқ қиладиган тўфон тошқинига ортиқ йўл бермайман. Мен булутларда ёй пайдо бўлганини кўрганим сайин, Ўзим ила ердаги бутун махлуқот – ҳар бир тирик жон орасидаги абадий аҳдни хотирда тутаман». Азизлар, бу Худонинг Нух пайғамбарга айтган сўзларидир. Келинг, ўрганганларимиз устидан фикр юритиш мақсадида баъзи саволларга жавоб топишга харакат қиламиз. Азизлар, менга шуни айтингчи, Худо Одам ато ва Нух пайғамбар билан ахд тузган эди. У ахдлар бир хилми, ёки бир биридан фарқ қиладими? Нух пайғамбар билан тузган ахдни Худо қандай йўл билан

одамзодни илгари ваъда қилинган жойга олиб келмоқчи эди? Худо одамзод билан қилмоқчи бўлган ишни нима орқали намойиш этмоқчи? Азизлар, жавобларни dilkash@najot.com электрон манзилимизга йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтимизга ташриф буюриб хабар қолдиринг. Хайир азизлар, Худонинг инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top