3:41

Имонсиз қишлоқ

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи ака ука ва опа сингиллар. Муқаддас Калом дарсига хуш келибсиз. Азизлар, сизга маълумки, Калом дарсларимиз бизнинг қахрамонимиз, яъни мусофир Илхомнинг саргузаштлари билан боғлиқдир. Унинг сафари мобайнида Илхом Худонинг хақиқатларини бизга очиб бермоқда. Бугун мен хикоянинг давомини эътиборингизга хавола этаман. Илхом сафарида давом этиб, қуёшнинг иссиқлиги уни холдан тойган эди. Қараса, кўз олдида бир қишлоқ турар эди. Қишлоққа кириши биланоқ, у қишлоқ ахли юракларини совуқ эканини хис этди. Иссиқдан чарчаб, Илхом бир дўконнинг олдига яқинлашиб, дўкон эгасидан бозорнинг қудуғи қаерда деб сўради. Лекин, дўкончи хеч нарса демай бошини қимирлатиб, қудуқ жойлашган жойган ишора қилди. Илхом, қудуқдан сув олиб ичар экан, бир пайт ёш болакай унинг олдига келиб, ”Сен қаердан ва қаерга кетаяпсан? Нима иш қиласан?” деган саволларни берди. Илхом болани олдига яқинроқ келиб, чўкка тушди. Лекин болакай ундан қўрқиб орқага қадам босди.

Илхом халиги саволларга жавоб бериб, ”Менинг исмим Илхом, мен Хиротдан келаяпман. Мен мусофирман ва Муқаддас Қуддус шахрига йўл олганман” деб жавоб берди. Лекин болакай, Илхом гапини тугатмасиданоқ, дарров қочиб кетди. Қишлоқдагилар, хеч бири бир бири билан гаплашмас эди. Хеч кимнинг бир бири билан иши йўқ эди. Хатто узоқдан келган мусофир қахрамонимизга хам хеч қандай қизиқиш уйғотишмаятган эди. Илхом кийимкечак дўконига яқинлашди, у ерда дўкон эгаси кийимларни энди ташқарига ўсиб қўятган эди. Илхом дўкон эгасининг олдига келиб, гап бошлади, ”Ака кечирасиз, сизнинг уйингизга кириб озгина овқатланиб, бир оз дам олиб олсам бўладими?”. Дўкончининг ягона жавоби Илхомнинг ташқи кўринишини, бошидан оёғигача кўз югуртириб чиққани бўлди.

Бир вақт ўтиб, дўкон эгаси Илхомга, ”Кирақол” деб жавоб бериб, дўкон ёнида жойлашган эшикка кириб кетди. Илхом ўз ўрнида дўкон эгасининг кетидан кетаверди. Хиччамгина уйнинг ичига кирганидан кейин, дўкон эгаси кимгадир ”Мехмон” деб айтиб қўйди. Илхом қарасаки, дўкончининг онаси дарров овқат таёрлашган тушди. Анорнинг суви Илхомнинг жонига ором берди. Анор доналарини мазза қилиб еб ўтирган Илхом ”Бу анор мени бутунлай қондиради” деб айтди. Улар бирга ўтиришар экан, уларнинг орасида хеч қандай гап чиқмас эди. Дўкон эгаси хам, индамай ўтираверарди. Кутилмаганидек, Илхомнинг мезбони, бирданига айиблов гаплар айтишни бошлади. “Сен ўзингни биздан яхшироқ деб ўйлаяпсанми? Йўқ, сен биздан яхши эмассан!” Илхом бу билан рози бўлмоқчи эдику, лекин ўзини тўхтатиб,

“Ака, қишлоғингизга кириб келганимда, у ерда на синагога, на маъбад, на жамоат биносини кўрмадим. Қишлоғингиздагилар имонга эга эмасми?” деб сўраб қолди. “Менинг исмим Юсуф, ха, бизда черков бор. Аниқроғи бизда черков бор эди. Бу қишлоқда анча йилдан бери хеч қандай жамоат хизмати бўлмаган. Хозир жамоат биносини биз омборхона сифатида ишлатмоқдамиз, аниқроғи, у ерда биз бўғдой сақлаймиз” деб гапини бошлади мезбон. Азизлар, хикоянинг давомини кейинги сафар давом эттирамиз. Бордию фикр мулохазалингиз бўлса бизга бу хақда dilkash@najot.com электрон манзилга мурожаат қилинг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтимизга кириб хабар қолдиринг. Хайир азизлар, Худонинг инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top