3:42

Янги юрак билан янги хаёт

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Муқаддас Калом дарсига хуш келибсиз. Азизлар, бизнинг мусофир қахрамонимизни Худо қишлоққа олиб келиб, у ерда Ўз иродасини ишга солди. Қишлоқ жамоати қайтадан тикланай бошлади. Ундан ташқари, Илхом билан Юсуф хар куни бирга ўтириб Худонинг Каломини ўрганишар эди. Келинг, хикоянинг давомини кўриб чиқсак. Илхом, Юсуфга, Хиротдаги ойиласи хақида гапириб берди. Уларнинг гилам тўқиш тирикчилигию хизмати хақида гапирди. ”Мусофирлик қилиш учун ота онам катта қийинчилик билан қўйиб юборди” деб айтди Илхом. Авлодимизда мусофирчилик қилган хеч ким бўмаган. Лекин охиратда, Худо хаммамизга ”Бу Худонинг иродаси эканини очиб берди”. Юсуф хам, ўз ўрнида ўз ойиласи хақида гапириб берди. Ойиласининг дўкони, шахарга бориб молларини сотиб келиши хақида гапирирар эди.

Шахарга бориш йўлида катта бир жамоат борлигини айтди, лекин у хеч қачон унинг ичига кирмаганини хам айтиб ўтди. Энди у албатта, у жамоатнинг ёнидан ўтганида албатта унинг ичига киради. Энди Юсуф учун, жамоат жуда мухим ўринни эгаллайди. Хар кечада, Юсуф дўконни ёпганидан кейин, улар жамоат биносидан учрашиб, кечки овқатдан олдин у ерда ибодат қилишар эди. Кунлар ўтиб уларга Юсуфнинг онаси, ва қишлоқдаги баъзи аёллар қўшилди. Худонинг жамоати янги хаётни бошлаган эди, ва шу йўсин, Худо уларнинг юракларидан жой олди.

Илхом, Юсуфга қараб, ”Эрта тонгда мен сафаримни давом эттираман” деди. Сенинг мехмондорчигинг менга фақат хурсандчилик келтирди. Мен дўстлигимизни соғинаман, деб давом эттирди Илхом. “Мен хам сени жуда соғинаман дўстим, лекин хали ажралиш вақти келмади дўстим” деди Юсуф.

“Юсуф, дўстим, сен мени тушунишинг керак, мен Қуддусга бўлган сафаримни давом эттиришим керак. Бу Худонинг иродаси. Мен сен билан бу ерда қололмайман.”, деб жавоб берди Илхом. “Йўқ, сен мени тушумадинг дўстим, мен сен билан кетаман. Нисибисгача бўлса хам, сен билан бирга кетаман. Биз бирга бориб, Худонинг иродасини бажо келтирамиз. ”Мен бажони дилим сен бирга сафар қиламан, лекин бундай қадам босишга аминмисан? Ахир, бир маротаба қадам боссанг йўлни охиргача ўтишинг керак”. “Отамиз Иброхим пайғамбар Худонинг чақириғига жавоб бериб она юртини ва халқини тарк этди. Хаётининг охиригача, у Худонинг айтганини бажо келтириб, унга қулоқ солиб келди. Худонинг иродаси билан мен хам шундай қилмоқчиман. Худо хам, Иброхим пайғамбарга содиқ қолди, барча ваъдаларини амалга оширди. Агар мен хам Худонинг чақириғига жавоб берсам Худо менга хам содиқ қолишига ишонаман”

“Агар сафаринг сени яна бу ерга, шу жамоатга олиб келса эди?” “Ишонаманки бу содир бўлади, Худо хохласа бу йўлдан қайтарман дўстим”. Азизлар, хикоялар устидан фикр юритишингиз учун баъзи саволларга жавоб изласангиз кони фойда. Улар қуйидагича. Нима учун қишлоқ ахли мехмондўст эмас эди? Жамоатда чўпон бўлгани уларга нима беради? Одамлар Худонинг чақириғига хозирги кунда қандай жавоб беришади? Худонинг чақириғига кеч қолиш мумкинми? Худога нима маъқул, дойимликми ё Унга бўлган имонимизми? Саволларга жавобларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг, ёки бўлмаса, www.najot.com сайтимизга кириб хабар қолдиринг. Хайр азизлар. Худонинг инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top