Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Шогирд ортириш хакидаги дастурга хуш келибсиз. Азизлар, биз кимни шогирд қилишимиз керак? Хамма халқларни. Оятда шундай деб ёзилган. Бунинг қандай иложиси бор? Аввал айтганимиздек, бу вазифани инсон ўз кучи билан бажариши мумкин эмас. Шунинг учун хам
кимнинг ёрдами билан деган саволга Устозимиз ёрдами билан деб жавоб берамиз. Хазрати Исо “Мана, Мен хамма кунлар, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан” деб айтган. Агар биз шогирд орттирадиган бўлсак, “Масих номи учун” иккита ёки учта бўлиб бир жойга йиғилсак Масих биз билан бирга бўлади. Шогирд орттиришда Масих бизнинг ёнимизда туради, бизга ёрдам беради. Ахир биз хам Масихнинг шогирдимиз. Биз хам хар куни Масихдан ўрганишимиз керак. Бундан келиб чиқадиган яна бир хулоса: шогирд қилиш учун биз хар доим шогирд бўлиб юришимиз керак. Аввало Масихдан, қолаверса хар канака шароитдан биз хар доим ўрганишни ўрганишимиз керак. Шогирд орттириш дегани “Доим ўрганиш ва доим ўргатиш” дегани. Энг яхши шогирд орттирадиган одам деб энг яхши дарс берадиган одамни эмас, энг яхши ўрганадиган одамни айтиш керак. Бизнинг шиоримиз “ўргатиш учун ўрганиш”, “билиб қўйиш учун ўрганиш эмас”. Ўрганиш деб биз ёдлаб олиш ёки тушунишни назарда тутаётганимиз йўқ. Ўрганган нарса деганда биз хаётда бўлаётган нарсаларни назарда тутяпмиз. Шогирд қилиш хаёт билан боғлиқ. Шунинг учун айтайлик, 6 ой ёки бир йил қаердадир шогирд орттириш хақида дарс олиб, кейин бутун умр бошқаларни шогирд қилиб яшаш ИМКОНСИЗ НАРСА.
Шогирд орттириш жараёни қачонгача давом этиши керак? Мана шу оятлардан яна битта хулоса чиқариш мумкин: шогирд орттириш кейинги авлодга давом этиши керак бўлган процесс. Чунки биз шогирдларимизни Масихнинг амрларини кўз қорачиғидай сақлашга ўргатишимиз керак. Агар улар Масихнинг хамма амрларига, шу жумладан шогирд орттириш хақидаги амрига хам қулоқ соладиган бўлса, улар хам шогирд орттиришлари керак. Агар шогирдингиз солих яшашни ўрганса-ю, лекин бошқа одамларни Масихнинг хаёти билан бойитмаса, у Масихга тўла бўйсунаётганлиги йўқ. Шунинг учун хам “шогирд орттириш — доим давом этадиган жараён” деб бемалол айтса бўлади. Устозимиз “дунёнинг охиригача” сизлар билан бўламан деди. Демак бу амр фақат Масихнинг шогирдларига тааллуқли дейиш нотўғри. “Масих бу амрни фақат Ўз шогирдларига айтган эди” дейдиган одамлар хам бор. Демак биз қиёмат келгунча Буюк Топшириқни бажариш билан машғул бўламиз. Дунёдаги хамма халқлар имонга келган вақтда хам шогирд орттириш жараёни давом этади. Чунки бизлар хар доим то қиёматгача рухан ўсишда, Масихни таниб-билишда, муносабатларимизни яхшилашда олға силжийверамиз, олға силжийверишимиз керак. Худо Менга осмонда хам, ерда хам тўла хокимлик қилиш хуқуқини берди. Шунинг учун юрган йўлингизда хамма халқларни шогирд қилинглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Рух номига сувга чўмдириб, Мен сизларга буюрган хамма нарсага амал қилишга ўргатинглар. Мана, Мен хамиша, дунёнинг охиригача сизларнинг ёнингизда бўламан. Бордию сизда шогирд ортириш мавзусига таълуқли фикр мулохазангиз бўлса dilkash@najot.com электрон манзилимизга хабарингизни йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Ундан ташқари сайтимиз форумларида иштирок этиб, бошқа масихий ака ука ва опа сингиллар билан танишиб, улар билан мулоқатда бўлишингиз мумкин. Хайир азизлар, Раббимизга бўлган хизматингиз серхосил бўлсин.