Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга багишланган дастурга хуш келибсиз. Азизлар, бугунги ибодатни хаммамизга маълум булган тирикчилик муаммосига багишламокчиман. Тирикчилик хаётингизда кандай уринни эгаллайди? Фикримча, вактингизнинг бошидан охиргача хаммаси тирикчиликка кетса керак. Лекин биз имонликлар учун, тирикчилик хаётимизнинг энг юкори урнини эгаллаши керак эмас, аксинча, хаётимизнинг энг юкори жойидан факат Исо Масих жой олиши керак. Келинг, Исо Масих тирикчилик хакида нима деганини куриб чиксак. Матто хушхабарининг олтинчи бобида Исо Масих тирикчилик ташвишлари хакида шундай дейди. «Бинобарин, сизга шуни айтаман: нима еб, нима ичамиз, деб жонингиз учун, нима киямиз, деб танингиз учун ташвишланиб юрманглар. Жон овқатдан, тан эса кийимдан афзал эмасми? Кўкда учувчи қушларга қаранглар: улар на экади, на ўради, на омборга дон йиғади.
Шунга қарамай, самовий Отангиз уларнинг ризқини беради. Сиз эса улардан анча аълороқ эмасмисиз? Сизлардан ким ташвишланиб, ўз умрини бир лаҳза бўлсин узайтира олар экан? Нега кийим учун ташвишланасизлар? Даштдаги пиёзгулларнинг қандай ўсишига қараб, ибрат олинглар: улар на меҳнат қилар, на чарх йигирар. Аммо сизларга айтиб қўяй: ҳатто подшоҳ Сулаймон ҳам ўзининг шуҳрат чўққисида буларнинг ҳеч биридай кийинмаган эди. Агар Худо бугун бор бўлиб, эртага ўчоққа отиладиган дашт ўтига шундай зеб берган бўлса, сизни ундан кам кўрармиди, эй имони сустлар?! Шундай экан, нима еймиз, нима ичамиз, нима киямиз, деб ташвишланиб юрманглар. Мажусийлар ҳадеб буларнинг ғамида юришади. Лекин самовий Отангиз сиз буларнинг барига муҳтож эканингизни билади-ку! Сиз аввало Худонинг Шоҳлиги ва Унинг иродаси пайидан бўлинглар, шунда буларнинг ҳаммаси сизга қўшимча қилиб берилади. Бинобарин, эртаги кун ҳақида ташвиш тортманглар.
Эртанинг ташвиши эртанинг ўзига тегишлидир. Ҳар бир куннинг дарди ўзига етар». Азизлар, куриб турганингиздек, Раббимиз Исо Масихнинг тирикчиликка булган караши бизникидан анча фаркланади. Келинг, кулимизни очиб, тирикчилик боткогига кириб кетмаслик учун ибодат килсак. Истасангиз кетимдан кайтаринг. Осмондаги Отажон, аввалам бор бизга нажот берганинг ва бизни гунох куллигидан озод килганинг учун миннатдормиз. Бизни шу кадар севдингки хатто ягона углинг Исо Масихни биз учун курбон килдинг. Худойим, биз нажот топганимизга карамасдан, барибир тирикчилик ташвишлари билан оворамиз. Худойим, бизни узгартиргин. Юрагимизни тубан узгартир. Тирикчилик муаммолари ва шу билан боглик муаммолар бизни Сен Худодан узоклаштирмасин. Хаётимиз ва борлигимиз факат сенга тегишлидир, шунинг учун хаётимизнинг биринчи уринини факат Сен эгаллагин. Хеч кандай дунёвий ташвишларимиз Сенинг урнингни босмасин. Кунимиз Сен билан бошланиб Сен билан якунлансин. Раббимиз Исо Масих айтганидек, биз аввало Сенинг шохлигингдан ва Сенинг ироданг пайидан булайлик, шунда буларнинг хаммаси бизга кушимча килиб берилишига ишониб яшайлик Худойим. Сенинг мукаддас номинг улуглансин. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат килганингиз учун рахмат. Бордию, ибодат эхтиёжларингиз булса бизга бу хакда хабар килинг, биз сиз учун ибодат киламиз. Хабарларни эса, dilkash@najot.com электрон манзилига йулланг. Хайир, омон булинглар.