Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга багишланган дастурга хуш келибсиз. Азизлар, хазрати Исо Масихнинг шогирди булиш одамга рухий бахт келтиради. Чунки бу нажот йулидаги, яъни Худога якинлашиш йулидаги хизмат экани хеч кимга сир эмас. Худонинг хушхабарини одамларга етказиш одамга бахт келтиради, лекин дунё ахли учун, бунга нафрат билан караш, Масих шогирдларини кувгин килиши хам табиий холат булиши хеч кимга сир эмас, айникса хаётини бутунлай Исо Масихга топширганлар ва Унинг иродаси билан яшайдиган ака ука ва опа сингиллар буни жуда яхши тушунишади. Шогирдларнинг азоб чекиши ва кувгинларга дуч келиши хакида Мукаддас Калом бизга купгина мисолларни курсатиши мумкин. Мисол учун Хаворийлар китобининг 21чи бобида куйидаги оятларни курсак булади. Етти кунлик муддат тугаётганда, асиялик яҳудийлар Павлусни маъбадда кўриб қолишди. Улар бутун халқни алғов-далғов қилиб, Павлусни ушлаб олишди-да: «Эй Исроил эрлари, ёрдам беринглар! – деб бақира кетишди. – Мана ҳамма ёқда, ҳамма инсонлар орасида халқимизга, Таврот ва муқаддас жойга қарши таълим бериб юрган одам шунинг ўзи!
Бунинг устига юнонларни ҳам маъбадга олиб кириб, муқаддас жойни ҳаром қилди-ку!» Буни айтишларига сабаб, бундан илгари эфеслик Трофимни шаҳарда Павлус билан бирга кўришган бўлиб, уни маъбадга олиб кирган, деб ўйлашарди. Бутун шаҳар ҳаракатга келиб, халқ жўшиб кетди. Павлусни тутиб, маъбаддан ташқарига судраб боришди. Ўша заҳотиёқ эшиклар бекитилди. Улар Павлусни ўлдиришмоқчи эди. Шу пайт бутун Қуддус қўзғолон кўтарибди, деган хабар Рим қўшини мингбошисининг қулоғига етиб борди. У дарҳол аскарларни ва юзбошиларни олиб, уларнинг устига ҳужум бошлади. Оломон мингбоши билан аскарларни кўргач, Павлусни уришдан тўхтади. Мингбоши дарров яқинлашди-да, Павлусни тутиб, иккита занжир билан кишанлаб қўйишни буюрди. – Бу ким ва нима қилибди? – деб сўради. Оломон орасида бири бу деб қичқирса, бошқаси у деб бақирарди. Олағовур бўлганидан мингбоши ҳақиқатни билолмай, Павлусни қалъага олиб боришни буюрди. Павлус зинапояга етганида, оломоннинг зўр сиқуви туфайли аскарлар уни кўтариб боришди. Чунки халойиқнинг кўпчилиги унинг орқасидан эргашиб бориб:
«Унга ўлим!» – деб бақирарди. Азизлар, куриб турганигиздек, Исо Масихнинг шогирдлари дойим кувгин остида булганлар, биз чи азизлар, биз хам дойим бундай кувгинларга таёр булиб туришимиз керак. Келинг, бугун айнан булиши мумкин булган кувгинлар учун ибодат килсак. Азиз Отажон, бизни севиб нажот берганинг учун миннатдормиз. Худойим, биз нафакат Сенинг фарзандларинга айландик, баълки бу билан биз нажот хушхабарингни одамларга етказиш учун танландик. Худойим, биз каерда булмайлик, нима килмайлик, Сенинг Мукаддас Рухинг дойим бизнинг урнимизга гапириб Сен режалаштирган ишларингни биз оркали амалга оширсин. Хеч кандай айибловлар, кувгинлар колаверса азоблар бизни Сендан асло узоклаштира олмасин. Хаётимизнинг энг юкори жойидан жой олгин Отажон. Биз Сенга тегишлимиз. Сенинг номинг ила ибодат килдик. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат килганингиз учун рахмат. Бордию ибодат эхтиёжларингиз булса бизга бу хакда dilkash@najot.com электрон манзилиги хабар йулланг, биз сиз учун ибодат киламиз. Хайир азизлар, Раббимиз инояти барчангизга ёр булсин.