MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодат ва Худо билан булган муносабатларга багишланган дастурга хуш келибсиз. Азизлар, Исо Масихни нажоткорим ва Раббим деб хаётингизга таклиф килган булсангиз сизни накадар бахтли инсон эканингизни жуда яхши тушунаман. Азизлар, хеч кимга сир эмас, биз масихийлар азоб укубатларга, колаверса кувгинларга дойим таёр булишимиз керак. Бу хакда бизни хатто Раббимиз Исо Масих хам огохлантирган. Исо Масихнинг шогирдлари дойим кувгин остида булиб келган, Мукаддас Калом бу хакда бизга купгина мисоллар бериши мумкин, улардан бири Хаворийлар китобидаги Павлус оддий мисол булиши мумкин. Худонинг нажоти хакида таълим бериб, у дойим кувгин остида булиб келган. Келинг, Хаворийлар китобининг 23чи бобига назар ташаласак. Павлус Олий Кенгаш аъзоларига тикилиб қараб:– Эй биродарлар! Мен бу кунга қадар Худо олдида пок виждон билан яшаб келаман, – деди. Буни айтиши биланоқ, олий руҳоний Ҳанания Павлуснинг ёнида турганларга унинг оғзига уришларини буюрди. Павлус унга: – Эй оқланган девор, Худо сени уради!

Сен қонун асосида ҳукм чиқариш учун ўтирибсан, аммо қонунга зид ўлароқ мени уришга амр бераяпсан! – деди. Олдинда турганлар: – Худонинг олий руҳонийсини ҳақорат қиляпсанми? – дедилар. Павлус деди: – Биродарлар! Унинг олий руҳоний эканини билмас эдим; чунки Тавротда: «Халқинг орасида бошлиқ бўлганни ёмонлама», – деб ёзилган. Уларнинг бир қисми саддуқий ва бошқа қисми фарзий мазҳабларидан бўлганини Павлус билгач, Кенгашга баланд овоз билан хитоб қилиб:

– Биродарлар! Мен фарзийман, ҳам фарзийнинг ўғлиман. Мен ўликларнинг тирилишига қаттиқ эътиқод қилганим учун мени тергаяптилар, – деди. У буни айтган маҳалда фарзийлар билан саддуқийлар орасида жанжал чиқиб, мажлис иккига бўлиниб кетди. Чунки саддуқийлар қиёматни ҳам, фариштани ҳам, руҳни ҳам йўқ дейдилар. Фарзийлар эса буларнинг ҳаммасини тан оладилар. Шундай қилиб, катта шовқин бўлди. Фарзийлар мазҳабининг уламоларидан баъзилари сўзга чиқиб, қатъий эътироз билдиришди.

Азизлар, куриб турганингиздек, хазрати Исонинг шогирдлари дойим бундай вазиятларга дуч келишган. Биз хам, бундай вазиятларга дойим таёр булишимиз керак. Келинг, бундай вазиятларга дуч келганда факат Мукаддас Рухга таяниб иш тутиш учун ибодат килсак. Истасангиз мен билан бирга ибодат килишингиз мумкин. Азиз Отажон, бизга нажот берганинг учун катта рахмат. Худойим, биз Сенинг хизматчиларингмиз, биз Сенга тегишлимиз. Сен бизни айнан фарзандинг килиб хизматинга таёрладинг. Нажот хушхабарини мамлакатимизда ёйиб Осмон Шохлигингни кенгайтириш учун бизни ишлатгин. Хеч кандай кувгин, хеч кандай азоба изтироблар бизни севгингдан айирмасин. Хеч бир ёвуз куч, куркув, нафрат ва тухматлар нажотинг хакида сузлашга халакит килмасин. Худойим, Осмон Шохлигингни ерда хам ёйишга бизни ишлатгин, мохир устанинг кулидаги асбоб ускунадек бизни ишлатиб Узинг мархаматлагин. Худойим, Сен тирик Худонинг хизматида булиш накадар ажойибдир. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат килганингиз учун катта рахмат. Бордию ибодат эхтиёжларингиз булса бизга бу хакда dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йулланг, биз сиз учун ибодат киламиз. Хайир, омон булинг. Раббимиз тинчлиги барчангизга ёр булсин азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top