3:42

Исонинг ўлими билан биз барчасини олдик

MP3

The nature of sin 07 We get all trough the death of Jesus Исонинг ўлими билан биз барчасини олдик

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Олдинги дарсда биз Худодан фақат хоч воситаси орқали ҳамма нарсаларни олишимиз ҳақида гаплашган эдик. Бугун шу мавзуни давом қиламиз. Шундай қилиб Худонинг инояти бизга Исонинг хочи орқали келишини тушуниб олганимиздан кейин, бизнинг ишончимиз Исонинг хочига қаратилиши керак, биз албатта шуни билиб олишимиз керак. Ишончимиз бошқа нарсалар ёки кимсаларга йўналиб кетиши мумкин эмас. Павлус имон ёки ишонч ҳақида гапирганда, у доим Исога ва У хочда қилган ишга бўлган ишонч ҳақида гапиряпган бўлади. Шу билан бирга у “Масиҳда”, “Масиҳ орқали” ва шу каби сўзларини ишлатганда, Исонинг биз учун Ўз жонини фидо қилгани назарда тутади. Албатта, дунёдаги ҳар бир кишида ишонч бор, бироқ бундай ишончни Худо қабул қилмайди. Худо қабул қиладиган якка ишонч – Исо Масиҳга ва Унинг якунланган ишига бўлган ишончдир. Шунга доир оятларни келтирайлик: Юҳанно 3чи боб 16чи оят: «Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди, токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин». 1чи Тимўтийга 6чи боб 12чи оятда «Имон учун бўлган улуғ курашда жон-жаҳдинг билан ҳаракат қил, абадий ҳаётни қаттиқ ушлаб тур. Худо сени шунинг учун даъват этган, сен улуғ имонни кўп гувоҳлар олдида очиқ тан олгансан» деб ёзилган. 2чи Коринфликларга 13чи боб 5чи оятда эса «Ўз-ўзингизни текширинглар: имонда турибсизларми? Ўзингизни синаб кўринглар: Исо Масиҳ ичингизда эканини билмаяпсизларми? Билмасангизлар, мақбул эмассизлар» деб ёзилган. Шундай қилиб, агар биз Худодан фақат хоч орқали ҳамма нарсани қабул қилишимизни тушунсак ва ишончимизни хочга қаратсак, ўшанда Муқаддас Руҳ Худога мақбул бўлиб яшаш учун бизга ёрдам бера бошлайди. Зеро Муқаддас Руҳ Исонинг хочда қилган ишига асосланган холда бизга нажот беради ва кейинчалик муқаддасланиш учун кўмак беради. Муқаддас Руҳ биздан кўп нарсани талаб қилмайди, фақатгина лойиқ ишончни талаб қилади. Шунга доир оятларни келтирайлик:

Римликларга 8чи бобни укиймиз, «Шундай қилиб, Исо Масиҳ уммати бўлганларга қарши энди ҳеч бир маҳкумлик йўқдир. Исо Масиҳ умматига ҳаёт берувчи Руҳнинг Қонуни мени гуноҳ ва ўлимни ҳосил қилувчи Қонундан озод қилди… Чунки Исо Масиҳни тирилтирган Худонинг Руҳи сизнинг вужудингизда яшаяпти. Агар Худо Ўз Руҳи қудратида Масиҳни тирилтирган бўлса, У ичингиздаги ўша Руҳ орқали сизнинг фоний баданларингизни ҳам тирилтиражак». Мана шундай яшасангиз, қадрли биродар ва опа, сиз гуноҳ табиатидан озод бўласиз ва иноят остида яшайсиз. Муқаддас Каломда гуноҳсиз камол ҳаёт ҳақида гапирилмайди, яъни гуноҳ ҳукмронлиги остида бўлмасак ҳам, хали ҳам шу танада яшаяпганимиз учун биз гуноҳ қиламиз. Бундай ҳолатда Юҳанно айтганидек, биз гуноҳимизни Худо олдида тан олиб, Ундан кечирим сўраймиз. Шуни айтиш керакки, иноятда яшаяпган одамда ёмон нарсаларни Худо олиб ташлайди ва уларнинг ўрнига яхши нарсаларни беради. Масалан, бундай кишида гуноҳга қарши нафрат пайдо бўлади ва солиҳлик ишларига ҳамда Худога манзур бўладиган ишларга севги пайдо бўлади. Буларнинг ҳаммасини бизнинг тўғри йўналишдаги ишончимиз натижасида Худо ичимизда барпо қилади, шунинг учун Унга доим шарафлар бўлсин! Бизга ажратилган вакт хам уз нихоясига етди. Бордию ушбу дарснинг электрон версиясига эга булишни истасангиз, унда www.najot.com сайтига ташриф буюринг. Кейинга дарсгача хайир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top