1:50

Илхом жамоатдаги учрашуви

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини топширган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Қадимги бир мусофирнинг хаётий сафари орқали биз Муқаддас Калом дарслари билан яқиндан танишиб чиқамиз.

Эсингизда булса, утган сафарги дастурда биз мусофир кахрамонимиз Илхомнинг ва унинг янги дусти Юсуф билан сафарга чикишган эди. Улар анча йул босиб Мешед шахрига етиб келишди. Мешед шахри Хиротга караганда анча каттарок шахар эди, ва ахолиси хам анча купрок эди. Икки саёх бирданига Масихийлар шахарчасига кириб колганини пайкадилар, ундан ташкари йул ёкасидаги жамоат гумбозлари хоч билан безатилгани уларнинг диккат эътиборини тортган эди. Улар шу жамоатнинг ичига кирмокчи булган бир пайтда, жамоат ёнида жойлашган дукон сотувчиси уларга караб «Сизлар у ерга кирмокчимисизлар?” деб сураб колди. Илхом билан Юсуф у билан саломлашди, ва карасаки ушбу дукон сотувчиси сотаятган мевалар пишиб кетганини куришди, бундай пишиб сулиб кетган меваларни катта бозорларда чириган мева деб аташади деган фикр Юсуфнинг хаёлидан утди.

Илхом дукон сотувчисига мурожаат килиб, “Биз масихий мусофирлармиз, бир оз дам олиш учун бош пана изламокдамиз. Дам олгандан кейин, биз сафаримизни давом эттирамиз” деди. Дукон сотувчиси, гапида давом этиб «Ха, яхши, агар танангизга бир оз дам бермокчи булсангиз унда биз шахарнинг масихийлари сизнинг хизматингиздамиз. Дам олишингиз учун бош пана, емогингиз учун овкат беришимиз мумкин. Лекин рухингизни дам олдиртирмокчи булсангиз, унда йулингизда давом этаверинг. Бугун жамоатимиз учун ачинарли кундир. Бугун азонда, жамоатимиз газнасидаги маблах йук булиб колди, ундан ташкари жамоат маблахига жавоб берадиган оксокилимиз хам гойиб булганига амин булдик. Афсус, бу жой рухингиз дам олишига тугри келмайди.” деди.

Илхом билан Юсуф унга уз ташаккурларини билдириб, жамоат биносига кириш учун кадам босишди. Жамоат биносининг огир эшигини катта кийинчилик билан очиб ичига кадам босишди. У ернинг ичида, эркакларнинг кичик бир гурухи бурчакда нималарнидир шивирлашар эди, колганлар эса, асосан аёллар курбонгох олдида ибодат килишар эди. Уларнинг ибодатидан йигу довушлари хам эшитилиб турар эди. Эркаклар йигилган гурухдан бир киши улардан узур сураб гап бошлади, «Сизларга тинчлик булсин! Мен ушбу жамоатнинг чупониман, менинг исмим Довуд» деб мурожаат килди. Азизлар, хикоямни шу ерда тухтатишга мажбурман. Афсуслар булсинки, менга ажратилган вакт хам уз нихоясига етди. Келаси сафар биз албатта Мешед шахридаги жамоатнинг бошидан нималар кечганини куриб чикамиз. Бордию бизга савол ёки истакларингиз булса dilkash@najot.com электрон манзилга мактуб йулланг. Хайир азизлар, Раббимиз тинчлиги ва инояти барчангизга ёр булсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top