3:48

Худонинг Довудга ваъдаси

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини топширган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Бугунги дарсда Шохлар китобининг еттинчи бобидаги Худонинг Довудга берган ваъдаси хакида укиймиз. Кани бошладик. Шоҳ Довуд ўз саройида яшар, Эгамиз эса уни тўрт тарафдаги ғанимларидан омон сақлар эди. Шоҳ бир куни Натан пайғамбарга деди:— Қаранг, мен садр ёғочидан қурилган уйда яшаяпман, Худонинг сандиғи эса чодирда турибди. — Кўнглингда нима бўлса, шуни қилавер, Эгам сен билан, — деди Натан.

Ўша куни кечаси Натанга Эгамизнинг сўзи аён бўлди: “Қулим Довуднинг олдига боргин–да, унга шу гапларни етказ: — Эгам шундай айтмоқда: Истиқомат қилишим учун уйни Менга сен қурмайсан. Исроил халқини Мисрдан олиб чиққанимдан то шу кунгача бирор уйда яшаган эмасман. У ердан бу ерга кўчиб, чодирда маскан қилиб юрдим. Мен ҳеч қачон Исроил халқининг раҳнамоларига — халқимнинг чўпонларига шикоят қилмадим. Ҳеч қачон уларнинг бирортасига: “Нима учун менга садр дарахти ёғочидан уй қуриб бермадингизлар?” деб айтмадим. Энди қулим Довудга айт: — Сарвари Олам шундай демоқда: “Мен сени яйловлардаги қўй суруви орасидан танлаб олиб, халқим Исроилга раҳнамо қилдим. Қаерга борсанг, сен билан бўлдим, ҳужум қилганингда, ҳамма ғанимларингни йўқ қилдим.

Энди сенинг номингни оламдаги улуғ одамларнинг номи сингари машҳур қиламан. Ўзимнинг Исроил халқимга илк ҳакамларни тайинлаганимдан буён виждонсиз одамлар бу халқимни эзиб келдилар. Энди халқим Исроил учун бир юрт тайин этиб, уларни ўша ерга ўтқазаман. Улар ўз юртида истиқомат қилишади, бошқа беҳаловат бўлишмайди. Сени ҳамма ғанимларингдан тинч–омон сақлайман. Мен, Эганг, сен учун бир хонадон яратаман, деб айтмоқдаман. Сен оламдан ўтиб, ота–боболаринг ёнига дафн қилинганингдан кейин ҳам, Мен сендан бино бўлган наслингдан бирини шоҳ қилиб, унинг шоҳлигини мустаҳкамлайман. Менга атаб уйни у қуради. Мен эса унинг шоҳлик тахтини тоабад мустаҳкам қиламан. Мен унга ота бўламан, у эса Менга ўғил бўлади. Агар гуноҳ қилса, ота ўғлини жазолагандай, Мен ҳам уни жазолайман. Сени шоҳ бўлсин, деб Шоулни иноятимдан маҳрум қилган эдим.

Лекин ўғлингдан ҳеч қачон марҳаматимни дариғ тутмайман. Хонадонинг ва шоҳлигинг Менинг олдимда абадий туради, тахтинг тоабад мустаҳкам бўлади. Энди эса савол. Худо Довуд пайгамбар билан ахд тузганида унга нима ваъда килди? Худонинг бу парчада Довуд пайгамбарга берган ваъдаси бошка биз урганган ваъдалардан нима фарк килади? Худо Довуд пайгамбарга шохлигининг абадий булишини ваъда килди. Худо буни кандай амалга оширди? Азизлар, жавобларни dilkash@najot.com электрон манзилига йулланг, ёки www.najot.com сайтига кириб хабар колдиринг. Ушбу сайтда сиз хикояларнинг электрон шаклини хам кучириб олиш имконига эгасиз. Хайир азизлар, Раббимиз инояти барчангизга ёр булсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top