3:52

Худо Илхомга ёрдам берди

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини топширган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Эсингизда булса утган сафарги дастурда биз икки кахрамонимиз Шапур исмли аскар билан бирга сафарга кетишган эди. Келинг, уларнинг сафари давомида нималар содир булгани хакида айтиб берсам. Уларнинг сафари давом этар эди, Шапурнинг эса гап бошлаш учун хеч кандай кайфияти йук эди, буни сезган Илхом йул давомида Шапур учун ибодат килиб келар эди. Шапурнинг ичида кандайдир жанг булаётганидек туюларди, аникрок килиб айтадиган булсак, ушбу жангчининг ичида жанг кетаётган эди.

Хаётида имонини аниклаб куйган Шапур, энди яна бир бор, масихийликдан Зороастризмга утган пайтини эслаб яна бир бор уша рухий жанг булаётганини сезятган эди. Айнан шу пайтда, Шапур, онасининг ибодатларини юрагида хис этаётган эди. Лекин ушбу хаёллар бирданига тухтаб колди. Чунки, катта тошлар оркасидан, улар томон учта карокчи йулга тушганини Шапур пайкаб колди. Киличлар билан куролланган карокчилар уларнинг йулини тусиб олди. Карокчиларнинг кучи буларникидан анча яхширок эди, чиндан хам, учта саёх ва учта карокчи бир бирига караб турарди. Улар нафакат яхши куролланган эди, баълки нима килишни, яъни бундай саёхларни кандай улдириш ва умариш йулларини жуда яхши билгани аник. Тугри, саёхлар империянинг аскарига эга, лекин уларнинг узи эса тинчлик инсонлари эди, улар кулига хеч качон курол олмаган. Карокчиларнинг каттаси гап бошлаб Шапурга, -Сен кеча шу ердан утиб кетган аскарлар гурухининг биттасимисан?, деган саволни берди.

Шапур эса уларга караб, «Сиз бу бечора мусофирлардан хеч нарса ололмайсизлар”, деб айтди. “Сен хаксан, бизга улар керак эмас, бизга сен кераксан, аникроги ёнингдаги пул ва шунга ухшаш бойликни бизга ташлаб кет, шунда омон коласан, деди карокчиларнинг бошлиги. Карокчи бу гапни айтиши биланок, бирданига, икки гурухнинг орасида иссик шамол кутарилишни бошлади. Лекин бу жуда кучли шамол эди. Уларнинг атрофида хакикий чангли бурон бошланиб кетди, лекин шамол дарров тухтади. Буни курган карокчилар куркиб кетишди, ва уларнинг олдидан уша захотиёк кочиб кетишди. Шапур оркасидаги Илхом ва Юсуфга караб, «Менимча сизлар яна ибодат килганга ухшайсизлар” деди. Илхом хазирлашиб «Сен эса ибодат килмаганга ухшайсан” деб куйди. Шапур, карокчиларни куздан гойиб булганини куриб киличини кинига кайтариб куйди. Азизлар, хикояни шу ерда тухтатишга мажбурман, чунки менга ажратилган вакт уз нихоясига етганини хам билмай колдим. Азизларим, бордию бизга саволларингиз булса dilkash@najot.com электрон манзилга хабар йулланг, ёки, www.najot.com сайтига ташриф буюриб сайтнинг «радио” булимига кириб хабар колдиринг. Ундан ташкари, сайтимизда сиз Мукаддас Каломнинг электрон версиясини кучириб олиш имкониятига эгасиз. Яна эфир оркали учрашгунча хайир азизлар, Раббимиз тинчлиги сизга ёр булсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top