Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга багишланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, имонга келганингиз билан табриклайман. Нажот топиш накадар ажойиб туйгудир. Факат нажот топган инсон Худонинг севгиси накадар кучли ва бекиёс эканини тушуна олади. Факат нажот топган инсон Худонинг иноятини тула тушуна олади. Азизларим, сиз нажот топиб энди Худонинг фарзандига айландингиз. Бу билан сизнинг янги кизикарли хаётингиз бошланди. Лекин ушбу янги хаётда яшаш учун дойим ибодат килиб туриш керак. Дойим Парвардигоримизга дую ибодатда булиб унинг хакикатларини билишга харакат килишимиз керак. Сиз ибодат килишни биласизми? Билсангиз кандай ибодат киласиз? Агар ибодат килишни билмасангиз хеч тушкунликка тушманг, чунки Раббимиз Исо Масихнинг биринчи шогирдлари хам кандай ибодат килишни билишмаган. Мисол тарикасида биз Мукаддас Каломдаги Луко хушхабарининг 11чи бобидаги бир парчани куриб чиксак.
Ибодат қилаётганингизда шундай деб айтинглар: Эй, Отамиз! Сенинг муқаддас исминг улуғлансин. Сенинг Шоҳлигинг келсин. Кундалик ризқимизни бериб тургин. Гуноҳларимизни кечиргин, чунки биз ҳам ўзимизга қарздор бўлган ҳар бир кишини кечирамиз. Бизни васвасага дучор қилмагин. Яна уларга деди: Шундай қилиб, Мен сизга айтаман: сўраб туринглар, сизга берилади. Излаб туринглар, топасизлар. Тақиллатиб туринглар, эшик очилади. Чунки ҳар бир сўраган олар, излаган топар, тақиллатганга эшик очилар. Орангиздаги қайси бир ота, ўғли ундан нон сўраса, унга тош беради? Ёки балиқ сўраса, унга балиқ ўрнига илон беради? Ёки тухум сўраса, унга чаён беради? Шундай қилиб, сизлар ёвуз бўла туриб болаларингизга яхши ҳадялар бера билар экансиз, самодаги Ота эса Ундан сўраганларга Муқаддас Руҳни бериши янада шубҳасиздир».
Куриб турганингиздек, ибодат килиш кийин эмас. Ибодат килишдаги энг асосий нарса бу албатта имондир. Чунки имон билан айтилган ибодат катта куч кудратга эгадир. Биз нажот топганлар айнан ибодат оркали Худо билан сузлашамиз, ва барча эхтиёжларимизни айнан ибодат оркали изхор этамиз. Азизлар, келинг, биз хам кулларимизни очиб, тирик Раббимизга ибодат киламиз. Бордию, хали хам ибодат килишга кийналсангиз хеч ташвиш тортманг, бемалол кетимдан кайтараверинг. Азиз Отажон, бизга нажот бериб севгингни намоён килганинг учун рахмат. Сен бизни шу кадар севдингки хатто Исо Масихни биз учун курбон килдинг. Айнан бизни имонда мустахкамлашинг учун Исо Масих учинчи куни уликлар диёридан кайта тирилди. Худойим, бизга ибодат килишни ургаттинг, бу ажойибдир. Биз энди истаган жойда, истаган вактда Сенга тугридан тугри мурожаат килсак булади. Худойим, бизга хар куни ибодат килишни ургат. Ака ука ва опа сингиллар билан бирга йигилиб дойим ибодат килайлик. Дойим Сенга хизмат килиб бошкаларга хам Раббимиз Исо Масих номига ибодат килишни ургатайлик. Худойим, Сен севувчи Худосан. Бизга хам ибодат билан бирга севишни хам ургатгин. Сенинг мукаддас номинг ила ибодат килдик. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат килганингиз учун рахмат. Бордию ибодат эхтиёжларингиз булса, бизга бу хакда dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йулланг, ёки www.najot.com сайтининг керакли булимиги кириб хабар колдиринг. Биз сиз учун албатта ибодат киламиз. Хайир азизлар, Раббимиз инояти барчангизга ёр булсин.