3:40

Исонинг шогирди булмок учун ибодат

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга багишланган дастурга хуш келибсиз. Азизлар, сиз нажот топдингин. Энди сиз янги хаётда яшашни бошладингиз. Энди сиз бу дунёга эмас аксинча, Худонинг севги дунёсига тегишлисиз. Сиз энди Раббимиз Исо Масихнинг издошига айландингиз. Бу катта кувонч! Лекин бу кувончли хаётда яшаш жуда огир. Раббимизнинг шогирди булиш осон эмас. Келинг, Мукаддас Каломдаги Луко хушхабарининг 14чи бобига назар ташлаб, Исонинг шогирдларига айтган гапларини куриб чиксак.

Кўпдан-кўп халойиқ Исо билан бирга борар экан, У ўгирилиб уларга деди: «Агар ким Менинг ҳузуримга келса-ю, ўзининг ота-онаси, хотини, бола-чақаси, ака-укаси, опа-сингиллари ва ҳатто ўз жонидан кўнгил узмаса, у Менинг шогирдим бўлолмайди. Кимки ўз хочини кўтариб орқамдан юрмаса,

Менинг шогирдим бўлолмайди. Сизлардан бирортангиз иморат қурмоқчи бўлсангиз, уни битириш учун маблағ етарлими, деб олдиндан харажатини ҳисоблаб чиқмайсизми? Бўлмаса пойдевор солиб, иморат қура билмасангиз, ўтган-кетган кўриб:  „Бу одам қуришни бошлади-ю битира олмади”, – деб масхара қилишади. Ёки қайси подшоҳ бошқа бир подшоҳга қарши урушга борса, ўзимнинг ўн минг аскарим билан йигирма минг аскарга қарши чиқишга кучим етармикан, деб олдиндан ўтириб маслаҳатлашмас экан? Кучи етмаса, душман ҳали узоқдалигида унинг олдига элчи юбориб сулҳ сўрайди. Шундай қилиб, сизлардан ҳар бирингиз ўзингизнинг бор-йўғингиздан кўнгил узмасангиз, Менинг шогирдим бўлолмайсиз. Туз – яхши нарса. Лекин туз ўз таъмини йўқотса, уни яна нима билан шўр қилиш мумкин? Ерга ҳам, гўнгга ҳам ярамайди, уни ахлатга ташлаб юборадилар. Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин!»

Куриб турганингиздек, Унинг шогирди булиш учун биз куп нарсадан воз кечишимиз керак. Бу дегани, биз севганларни ташлаб куйиш дегани эмас, асло, биз энди хаётимиздаги биринчи уринни айнан Исо Масихга беришимиздир. Келинг, бугунги ибодатимизни айнан Исога хаётимизни топшириш, ва Унга хаётимиз тахтидан жой бериш учун ибодат килсак. Осмондаги Отажон, бизга нажот бериб шогирдинг килганинг учун рахмат. Худойим, биз энди бу дунёга эмас, аксинча, Сенга тегишлимиз. Бизни издошинг килиб тарбиялагин. Сени хаммадан хам устун куйиб, хаётимизни Сенга багишлайлик. Биз хам хочимизни олиб Сенинг кетингдан эргашайлик. Худойим, сенга булган эргашишда бизга хеч нарса тускинлик килмасин. Биз хам узимизнинг бор йугимиздан кунгил узайлик.

Чунки бу дунёда бизга хеч нарса тегишли эмас. Биз хам Сени ота онамиздан, хотин бола чакамиздан, ака укаларимиздан, опа сингилларимиздан устун куяйлик. Сенга булган хизматимизга хеч нарса тускинлик кила олмасин. Хаётимиз мазмуни факат Сен булгин. Биз асло шурлигини йукотган тузга ухшашни истамаймиз. Кандай кийинчиликларга дуч келмайлик, хаммаси яхшиликка ва имонда кучлирок булишимиз учун хизмат килсин. Худойим, биз Сенинг хакикий издошларинг булишни истаймиз. Сенинг мукаддас номинг ила ибодат килдик. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодати килганингиз учун рахмат. Бордию ибодат эхтиёжларингиз булса бизга бу хакда dilkash@najot.com электрон манзилига ёки булмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар колдиринг. Хайир, омон булинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top