4:01

Сохта таълимотлардан эхтиёт булинг

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга багишланган дастурга хуш келибсиз. Азизлар, биз шундай дунёда яшаймизки, бу дунё сохта таълимотларга тулиб тошиб ётибди. Биз имонликлар дойим бундан эхтиёт булишимиз керак. Биз имонликлар диккат эътиборимизни дойим Худонинг Каломига каратишимиз керак. Ундай булмаса биз алданиб колишимиз мумкин. Мукаддас Калом сохта таълимотлар хакида куп айтади, келинг, мисол тарикасида азиз хаворий Павлуснинг Тимутийга йуллаган биринчи мактубини куриб чиксак. Мен Македонияга кетаётганимда, сендан Эфес шаҳрида қолгин, деб илтимос қилган эдим. У ердаги баъзи кишиларга бошқача таълимотни ёймасликларини, афсоналар ва бепоён шажаралар билан банд бўлмасликларини буюр.

Булар хаёлпарастликка сабаб бўлади, холос. Лекин илоҳий режа рўёбга чиқиши учун имон керак. Насиҳат қилишимдан мақсад ана шу, яъни соф юракдан, тоза виждондан, холис имондан меҳр-муҳаббат ҳосил бўлсин. Чунки баъзи одамлар бу фазилатлардан юз ўгириб, қуруқ гапларга оғиб кетдилар. Улар Илоҳий Қонун уламолари бўлишга ҳавас қиладилар-у, лекин нима сўзлаётганларини ва нима даъво қилаётганларини ўзлари билмайдилар. Биз биламизки, Илоҳий Қонун ундан тегишлича истифода этувчилар учун фойдалидир. Маълумки, Илоҳий Қонун солиҳ одамлар учун берилмаган. Аксинча, қонунсизу итоатсиз, худосизу гуноҳкор, кофиру бетавфиқ, падаркушу қотил, фоҳиш, баччабоз, одам ўғирлаб сотувчи, ёлғончи, қасамбузар ва соғлом таълимотга зид иш қилган бошқа ҳамма учун берилган.

Муборак Худонинг менга ишониб топширган Инжили шарифи бўйича аҳвол шундайдир. Азизлар, куриб турганингиздек бу дунё сохта таълимотларга тула. Биз имонликлар дойим эхтиёт булишимиз керак. Чунки афсоналар ва бепаён шажаралар хаёлпарастликка сабаб булади. Биз дойим илохий режа буйича иш тутишимиз керак. Хар бир гапни дойим Мукаддас Каломдаги хакикатлар билан солиштириб хулоса чикаришимиз керак. Азизлар, келинг, бугунги ибодатимизни айнан шу мавзуга багишласак. Бу ёвуз дунёда Худонинг хакикатидан огиб кетиб бошка хакикатларга ишониб колмаслик учун ибодат килсак. Истасангиз мен билан бирга ибодат килинг. Азиз Парвардигорим, бизга нажот бериб абадий хаётни бахш этганинг учун рахмат. Сен бизни шу кадар севдингки, хатто ягона углинг Исо Масихни биз учун курбон килиб, унинг туккан кони билан гунохларимизни ювиб ташладинг. Худойим, бугунги ибодатни мен сохта таълимотларга багишламокчиман. Хозирги дунёда сохта таълимотлар жуда куп. Улар имонликларни хар ерда пойлаб туради.

Худойим, Сен севган фарзандларинг хеч кандай афсоналарга, бепоён шажараларга ишонмасин. Хеч бир фарзандинг сохта таълимотларга чалинмасин. Ягона хакикат факат Сенинг хакикатинг булсин. Хеч бир ёвуз куч ёки шайтоннинг аёрликлари бизи Хакикатингдан айирмасин. Сенинг хакикатингни, Каломингни ва Нажотингнчи юрагимизга ёзиб олайлик. Худойим, бизни хар кандай аёрликдан ва гунохдан узинг асрагин. Сенга дойим чин юракдан ва севги кучи билан хизмат килиб куп хосил келтирайлик. Сенинг мукаддас номинг ила ибодат килдик. Омин. Азизлар, мен билан ибодат килганингиз учун рахмат. Бордию ибодат эхтиёжларингиз булса бизга бу хакда dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йулланг, ёки булмаса www.najot.com сайтининг керакли булимида хабар колдиринг. Хайир, омон булинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top