4:00

Худо хизматида яшашимиз

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга багишланган дастурга хуш келибсиз. Азизлар, сиз нажот топганмисиз? Агар сиз нажот сохиби булсангиз унда сиз учун жуда хурсандман. Демак сиз Худонинг хизматкорисиз. Худога хизмат килиш накадар ажойибдир. Лекин Худога хакикий хизмат килиш нима эканини билиш учун Каломга назар ташлайлик. Римликлар китобининг 12чи бобида Павлус шундай дейди. Худога оқилона хизмат қила олишингиз учун вужудингизни тирик, муқаддас, Худога манзур бўладиган қурбон қилиб бағишланглар. Бу дунёга уйғунлашманглар. Худонинг яхши, манзур, комил иродасининг нима эканини фаҳмламоқ учун фикрингизни янгилаш орқали тубдан ўзгаринглар. Менга берилган иноятдан фойдаланиб, сизларнинг ҳар бирингизга шуни айтяпман: ҳаддингиздан ошиб, ўзингизга бино қўйманглар. Лекин Худо ҳар бир кишига қанча имон берган бўлса, шунга кўра фикр қилиб, ақли расо одамлар бўлинглар. 

Баданимиз бир бўлса-да, узвлар кўп, узвларнинг вазифаси эса бир хил эмас. Шунга ўхшаб, биз кўп киши бўлсак ҳам, Масиҳ вужудида бирлашганмиз ва бир баданни ташкил этамиз, ҳар биримиз алоҳида-алоҳида бўлиб, бир-биримиз учун узвдирмиз. Худонинг иноят қилгани бўйича, биз Ундан ҳар хил инъомлар олганмиз. Бировнинг инъоми башоратгўйлик бўлса, ўз ишонч-эътиқодига мувофиқ башорат қилсин. Агар хизмат инъоми бўлса, хизмат қилсин; агар муаллимлик инъоми бўлса, таълим берсин. Ким насиҳатгўй бўлса, панд-насиҳат берсин. Ким эҳсон берувчи бўлса, чин кўнгилдан берсин. Ким бошлиқ бўлса, ғайрат билан бошчилик қилсин. Ким меҳрибончилик қилса, хурсандлик билан қилсин. Азизлар, ушбу оятлар Худога хизмат килиш хакида айтмокда. Худога хизмат хар хил булиши мумкин. Хамма узининг инъомига яраша хизмат килади. Кимдир таълим беради, кимдир мехрибонлик килади, кимдир башоратгуйлик килиб хизмат килади.

Хизмат кандай булишидан катъий назар соф дилдан ва чин юракдан булиши керак.

Азизлар, сиз чи? Сизнинг хизматингиз кандай кетаяпти? Сиз хам тирик Худога хизмат килишни истайсизми? Келинг, бугунги ибодатимизни айнан хизматимизга каратсак. Истасангиз мен билан бирга ибодат килинг. Азиз Отажон, нажотинг учун Сенга шукуроналар айтаман. Сен Буюк Худосан, Сен Мусо, Ёкуб, Иброхим пайгамбарларнинг Худосисан. Сен бизни гунох бозоридан киммат бахога сотиб олдинг. Худойим, биз Сенинг нажот режанга, яъни хазрати Исо Масихга имон келтириб нажот топганмиз. Биз энди Сенга тегишлимиз. Аксинча, бу дунёга эмас, Сенинг Осмон шохлигинга тегишлимиз. Худойим, биз Сенга хизмат килишни истаймиз. Каерда булмайлик, нима килмайлик дойим Сенга хизматда булайлик. Хизматимизни яхшилашга лойик инъомларимизни бизга курсат. Худойим, бизга хизмат килишни ургат. Хизматимизни серхосил килгин. Сенга килган хизматимиз Сенга шон шараф келтирсин. Одамлар хизматимизни куриб Сенга олкишлар ва шукуроналар айтишсин. Худойим, факат Сен хизматимизни Мукаддас Рухинг билан кучайтирасан. Худойим, Сенинг шохлигинг ерда хам кенгайиши учун биздан фойдалангин. Бизни худди мохир устанинг кулидаги асбобдек ишлатиб имонликлар сонини купайтиргин. Сенинг Мукаддас номинг ила ибодат килдик. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат килганингиз учун рахмат. Бордию сизда ибодат эхтиёжи булса dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йулланг ёки www.najot.com сайтидан фойдаланинг. Биз сиз учун ибодат киламиз. Хайир, омон булинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top