3:50

Инсон табиати ва Худо Руҳи

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга багишланган дастурга хуш келибсиз. Азизлар, бугунги ибодатни илохий рухда яшашимиз учун багишлашни максад килдим. Илохий Рух амри билан яшаш узи нима. Мукаддас Калом бизга бу хакда нима дейди? Келинг, каломни очиб оятларни тилга олсак. Мен шуни айтмоқчиман: Илоҳий Руҳ амри билан яшанглар, шунда табиатингиздаги ёмон эҳтирослар жунбишга келмайди. Чунки инсон табиати Илоҳий Руҳга, Илоҳий Руҳ эса инсон табиатига қарши йўналтирилган. Бу иккови бир-бирига душман бўлгани учун, сизлар истамаганингизни қиласизлар. Агар сиз Руҳ амри остида яшаётган бўлсангиз, унда Қонун амри остида эмассизлар.

Башарий табиатнинг ишлари маълум, чунончи: фаҳшбозлик, ҳаром-ҳаришлик, фисқ-фужур, бутпарастлик, жодугарлик, душманлик, жанжалкашлик, рашк-ғазаб, манманлик, ихтилофчилик, бидъатчилик, ҳасад, қотиллик, ичкиликбозлик, айш-ишрат ва шуларга ўхшаган ишлар. Сизларни олдин огоҳлантирган эдим, яна огоҳлантиряпман: бу каби ишларни қилувчилар Худо Шоҳлигидан бебаҳра бўладилар. Илоҳий Руҳнинг самараси эса – муҳаббат, севинч, хотиржамлик, сабр-тоқат, лутфкорлик, хайрихоҳлик, садоқат, мулойимлик ва ибодир. Бу хислатларга қарши бирор қонун йўқ. Исо Масиҳга тегишли бўлганлар эса ўз табиатини, ҳирсу эҳтирослари билан бирга, хочга михлаб қўйганлар. Агар биз Руҳ амри остида бўлсак, Руҳ амри билан умр кечиришимиз лозим.

Шуҳратпараст бўлмайлик, бир-биримиздан рашк қўзғамайлик, бахиллик қилмайлик. Азизлар, куриб турганингиздек бу оятлар бизга инсон табиати билан бирга Худонинг табиатини курсатмокда. Имонли киши албатта Илохий Рух амри билан яшаши керак. Чунки хар бир имонли бу дунё учун аллакачон улиб булган. Энди хаммаси янги, хаммаси Илохий Рух ёрдамида амалга ошиши керак. Келинг, кулимизн очиб Илохий Рух амри билан яшаш учун ибодат килсак. Истасангиз мен билан бирга ибодат килинг. Азиз Отажон, бизнинг тирик ва севувчи Худойимиз, берган бебахо нажотинг учун исмингни улуглаймиз. Худойим, биз Рух амри остида яшашни истаймиз. Чунки биз Сенга тегишлимиз. Сен бизни гунох жаридан киммат бахога сотиб олдинг. Биз энди бу дунёга эмас, аксинча Сенинг фарзандларингмиз. Биз Масихникимиз!

Худойим, биз шухратпараст булишни истамаймиз. Сенга маъкул келмайдиган, ва мукаддас исминга дог соладиган ишлардан бизни узинг узоклаштиргин. Отажон, ахир биз уз табиатимизни, хирсу эхтиросларимизни хочга михлаб куйганмизку. Биз дойим Илохий Рухинга маъкул келадиган ишларни килайлик. Биз мухаббатга, севинчга, хотиржамликка, сабр токатликка, хайрихохликка, садокатга ва мулойимликка олиб келадиган ишларни килайлик. Худойим, бизни шундай мархаматлагинки хизматимиз серхосил булсин. Бизни шундай баракалигинки, атрофимизда факат Сенинг хакикатинга чанкок булганлар йигилсин. Худойим, Сен ажойиб Отажонсан, Сенинг севгинг софдир. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат килганингиз учун рахмат. Бордию ибодат эхтиёжларингиз булса бизга бу хакда dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йулланг ёки булмаса www.najot.com сайтининг керакли булимига кириб хабар колдиринг. Биз сиз учун албатта ибодат киламиз. Яна эфир оркали учрашгунча хайир, омон булинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top