Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурларимиз асосан тадбиркорчилик билан шугулланмокчи булган юртдошларимизга фойдали булиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдаси катта булган маълумотларни эътиборингизга хавола этамиз. Кичик бизнеснинг ишбилармонлик таркибларини кредит билан таъминлаш — бу уларга молиявий пул ёки товар шаклидаги воситаларни маълум муддатга хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун беришдир. Кредит билан таъминлашни қуйидаги турлари мавжуд:
Хўжалик юритувчи субъектларга пул ссудаларини ёки товарни капитал урнида тугридан тугри бериш шакли. Ҳисоб-китоб турларидан бири сифатида кредит билан таъминлаш яъни тўлов мухлати узайтирилганлиги ҳисоби билан.
Бу ерда «Кредит» тушунчаси кенг маънога эга. Биринчидан: Кредит тўлаш ва фоиз тўлаш шарти билан ссуда куришида пул ёки товар шаклида бўлиши мумкин. Юридик ёки жисмоний шахслар қарзга восита берувчилар — кредиторлар, олувчилар — заёмчилар деб аталади. Кредитнинг асосий вазифаси пул воситаларини қайтариб бериш шарти билан корхоналар, ташкилотлар, тармоқлар ва туманлар орасида тақсимлаш ва вақтинча бўш пул маблағларини самарали ишлатишидан иборатдир. Кредитнинг бошқа вазифаси бу ҳақиқий пулларни кредит пулларга ва кредит операцияларига алмаштиришдан иборат. Иккинчидан: Кредит ўзини ссуда капитали ҳаракати шаклида намоён этади. Пул ёки товар шаклидаги ссуда қайтарилиши ва тўлов шарти билан кредитор ва заёмчи орасидаги иқтисодий муносабатни акс эттиради. Кичик бизнесда кредит билан таъминлаш кенг шаклларда тасаввур этилади бу ерда қуйидаги кредитлар ишлатилади: тижорат, банк, давлат, истеъмолчи, халқаро. Уларнинг ҳаммаси кредит берилиш муддатига қараб қисқа муддатли, яъни бир йилгача, ўрта муддатли, яъни бир йилдан уч йилгача ва узоқ муддатли, яъни уч йилдан ортиқ бўлиши мумкин.
Тижорат кредити — товар шаклида сотувчилар томонидан харидорларга берилувчи кредит бўлиб сотилган товарнинг қийматини орқароқ суришдан иборатдир. Натижада ҳисоб-китоблар вексель ёки очиқ ҳисоб билан амалга оширилади. Биринчи ҳолатда харидор товар ҳужжатларини олганидан сўнг ўтказилиш сотувчи томонидан қўйилган вексельни талаффуз этади ёки оддий вексель расмийлаштиради. Иккинчи ҳолатда сотувчи харидорнинг қарз мажбуриятларини олмайди ва қарз бўйича ҳисоб очади, қарзни узиш даврий тўловлар сифатида қисқа муддатларда амалга оширилади. Тижорат кредитига бўлган зарурат капитални ишлатиш ва муомала вақтини бир-бирига туғри келмаслиги натижасида келиб чиқади. Бу ерда товарни кредитга сотиш ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигига ёрдамлашади, капиталнинг айланиши тезлашишини ва фойдани кўпайишини таъминлайди. Ушбу шаклдаги кредит одатда қисқа муддатли бўлади.
Банк кредити ишбилармон ва корхоналарга пул ссудаси кўринишида берилади.
Кичик бизнес тараққиёти учун Давлат кредити давлат бюджетидан энг муҳими замонавий ишбилармонлик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тасдиқланган дастурлар асосида берилади. Азизлар, келаси сафар биз бу мавзуга купрок тухталиб утишга харакат киламиз. www.najot.com сайтига кириб мазкур кулланманинг электрон шаклини кучириб олинг. Хайир. Тадбиркорлигингиз унумли булсин.