3:36

Кичик бизнесни кредитлаш принциплари 2 кисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурларимиз асосан тадбиркорчилик билан шугулланмокчи булган юртдошларимизга фойдали булиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдаси катта булган маълумотларни эътиборингизга хавола этамиз. Банк кредити — кредит муносабатларни асосий етакчиси ва устун формаси сифатида майдонга чиқади.

У қисқа муддатни ўрта муддатли ва узоқ муддатли бўлади. Банк кредити қуйидаги асосий йуналишларда ҳаракатланиши мумкин.

1) Корхоналарни жорий фаолиятини кредитлаш.

2) Корхоналарни инвестицон фаолиятини кредитлаш.

3) Хусусий шахсларни кредитлаш, яъни истемолчи кредитини бериш, кредит карточкалари эгаларини кредитлаш, уй жой қурилиши учун кредитлар бериш.

Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари пулни унинг сохибларига фоиз тўлаш шарти билан уз қулида жамлайдилар ва уз номидан қарзга бериб фоиз оладилар. Бунда 3 та субъект яъни пул эгаси, кредит ташкилоти ва қарз олувчилар орасида кредит алоқаси пайдо бўлади. Банклар қарзни ишончли, пулни самарали ишлатишга кодир хўжалик субектига қарз берадилар. Улар уз навбатида бу пулни инвестиция учун сарфлаб иқтисодиётни ўстиришга эришадилар. Банк ишончли мижозларни танлаган холда, қарз учун мол-мулки ёхуд бошқа бойлиги гаровга қуйилган шароитдагина берилади. Масалан. Банк фермерга 15000 доллар қарз берса унинг гаровга қуйилган мулки қиймати шу йиғиндидан кам бўлмайди.

Тижорат банклари тадбиркорлар учун фирмаларга қарз берса истемолчи товар сотиб олиш учун қарз беради. Бунинг натижасида истемолчи кредити пайдо бўлади. Масалан: АКШда банклар истемолчиларга кредит карточкаларини беради, уларни нархи 2500 долларга қадар товарлар ҳарид этилади, ҳарид пули банклар магазинларга берган счетга қараб туланади. Банк орқали кредитлаштиришнинг қўйдагича асосий шакллари мавжуд. Форфейтинг — бу ташки савдони вексилни сотиб олиш орқали молиялаштиришдир. Бунда вексилни сотиб олувчи тўловчининг тулай олмаслик хавфхатарини тулик уз зиммасига олади. Масалан тижорат банки уз мижози бўлган товар сотувчи вексилни сотиб олади. Тўлов муддати келган сотувчи вексилда кўрсатилган йиғиндини тулай олмади.

Бунда банк вексилни сотган корхонага уз этирозини билдира олмайди. Чунки вексил форфейтинг шаклида тулик сотиб олинган эди. Контокоррент кредити — банкнинг уз мижозига берадиган кредити бўлиб, бу кредит мижознинг эхтиёжига қараб турли хажмда, аммо шартномада кўрсатилган максимал йиғиндидан ошиб кетмаган холда берилиши мумкин. Контокорент кредити мижозга турли шаклларда нақд пул шаклида, пул утказмалар шаклида, вексилларни тўлаш яъни қимматбахо қоғозлар сотиб олиш ва бошқа шаклларда берилади. Ха, кредит олиш бериш принциплари шу кадар мураккаб эканини илгари билмаган эканман. Азизлар, келаси сафар биз албатта бу мавзуга яна кайтамиз. Бордию мазкур кулланмани электрон шаклига эга булишни истасангиз, бемалол www.najot.com сайтига ташриф буюриб кутубхона булимидан кучириб олсангиз булади. Хайир азиз тадбиркорлар. Тадбиркорлик фаолиятингизга омад тилаймиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top