Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурларимиз асосан тадбиркорчилик билан шугулланмокчи булган юртдошларимизга фойдали булиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдаси катта булган маълумотларни эътиборингизга хавола этамиз. Азизлар, бугунги дастурда биз кичик бизнес ва тадбиркорликни кредитлаштириш самарадорлигини аниклаш хакида гапирамиз. Кредитлаш деганда банклар томонидан бериладиган кредитлар хисобига амалга ошириладиган тадбирлар тушунилади. Ривожланган хорижий давлатларда, хусусан Германия, Буюк Британия, Бельгия каби давлатларда кредитлаш тушунчаси камданкам холларда кулланилади. Банк маблаглари хисобидан амалга ошириладиган тадбирлар хам молиялаштириш деб аталади. Бизнинг республикамизда молиялаштириш деганда кайтариб олинмаслик шарти билан маблаглар бериш тушунилади. Масалан, давлат бюджетидан бериладиган субсидияларни молиялаштириш деб аташ мумкин.
Бизда кредитлаштириш ва молиялаштириш тушунчаларининг уртасида катъий чегара мавжуд. Узбекистонда кичик ва хусусий бизнесни кредитлашнинг узига хос томонлари бор. Бундай гурух корхоналарини кредитлашнинг жахонда кабул килинган анъанавий молиялаш манбаларидан ташкари Узбекистон Республикасида махсус кредитлаш манбалари мавжуд. Хукумат карорига мувофик хусусий тадбиркорликни ва кичик бизнесни куллабкувватлаш махсус Республика фонди Бизнес фонд ташкил килинган. У жалб киладиган маблаглар Узтадбиркорбанк оркали жамгарилади ва куйидаги асосий вазифаларни бажариш учун кайтариш шарти билан кредитлар куринишида ажратилади:
-лойихани имтиёзли кредитлаш йули билан хусусий тадбиркорликка ва кичик бизнесга молиявий ёрдам курсатиш;
-Республика худудларида хусусий тадбиркорликка ва кичик бизнесни кенг инфратузилмасини ривожлантиришга кумаклашиш;
-хусусий тадбиркорлар ва кичик бизнес сармоя корхоналарини амалга ошириш учун турли кредит муассасаларидан хар сармояни жалб килиш учун талаб килинадиган кафолатлар, мажбуриятлар, кафилликлар бериш;
-лойихаларнинг халкаро андозаларига мос келадиган техникиктисодий асосларини ишлаб чикишга “Грант” тузиш ва бериш хамда уларни амалга ошириш билан боглик сугурта полисини коплаш;
-хорижий жихозлар лизингини ташкил этиш асосида хусусий тадбиркорликка ва кичик бизнесга технологик кумак курсатиш. Бизнес фонднинг нормал фаолият курсатишини таъминлаш учун унга бюджетдан хар йили хусусийлаштиришдан тушадиган хамма сумманинг 50 фоиз микдоридаги маблаг ажратилган.
Фонднинг хосил килинган молия салохияти сармоялар бозорида кичик бизнесга бериладиган маблаг етишмовчилигини хал килишга куп жихатдан ердам беради.
Давлат кредити узига хос кредит муносабатларининг йиғиндисидан иборат бўлиб, булда қарз олувчи сифатида давлат ва унинг органлари майдонга чиқади. Кредитор сифатида эса жисмоний ва ҳуқуқий шахслар майдонга чиқади. Бу хакда эса биз келаси сафар давом этамиз. Бордию хикоянинг электрон шаклига эга булишни истасангиз www.najot.com сайтига мархамат килинг. Хайир, омон булинг азизлар.