Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Эсингизда булса, утган сафарги дастурда биз кахрамонимиз Илхом сувга чумиш маросимига гувох булган жойида хикояни тухтатган эдик. Янги тугилган, яъни сувга чумган биродарнинг атрофидаги олти киши хам тиз чукиб ибодат килиб Худога шукуроналар айтар эди.
Албатта, ушбу вокея, Илхом учун катта бахт эди. Келинг, хикоянинг даовимин тинглайлик. Узокдан буни курган кишлокдагилар якинлашишни бошлади, шунда ети биродар бирга ибодат килди. Уларнинг чупони Юнус нима килишни айтиб утди, ”Биз кишлокка бир биримиздан алохида кетишимиз керак. Саба, сен ва Нарсех ишга кайтинглар. Колганларимиз ярим соатдан сунг жунаймиз. Эртага эса келишилган вактда сой буйидаги дарахт олдида ибодат учун учрашамиз. Имонингда махкам тур, лекин хушхабар айтаётганингда доно бул.” Халихам юзидан нур ёгилиб турган Саба дустларини ва гувохларини махкам кучоклади. Унинг укаси акасидек кувончда булмаса хам, хамма билан хайирлашиб куйди. Колганлар эса теракнинг соясида колдилар, Юнус эса булган вокеяни Илхомга тушунтириб беришга харакат килди. Бу икки ака ука шахардаги бой савдогарнинг угиллари.
Бордию одамлар угилларнинг масихий булганини билиб колишса, унда оталарининг ишлари анча ёмонлашиши мумкин. Уларнинг отаси билан хеч ким савдо килмай куяди. Сабанинг укаси дойим тадбиркорлик хакида уйлайди. Улар иккаласи хам нажот топган, лекин факат Саба бугун сувда чумишга карор килди. Мен улар билан олти ой давомида сирлича учрашдим”. – Бундай босимларни мен хам она шахрим Хиротда куп курганман. Исога ишонганларнинг баъзилари бор йугини ёкатган, лекин шунга карамай имонда колишган, деди Илхом. Юнус гапида давом этиб, ”Хаворий Павлус Тимутийга ёзган иккинчи мактубида, биз Исони рад этсак, У хам бизни рад этади. Бу йулни танлаш жуда огир, ё бу дунёда кабул булишинг мумкин, ёки абадий хаётда кабул булишинг мумкин.” Илхом гап бошлаб, ”Мен масихий ойилада дунёга келганман, шунинг учун мен бундай кувгинга дуч келмаганман.
Нима булмасин, шунисини биламанки, агар биз хам халигача оловга сигиниб юрганимизда эди, гилам сотиб бадавлат булган булардик. Худога шукурки, биз борига шукр килиб яшаймиз.” Азизлар, афсуски вактимиз чегаралангани сабабли хикояни шу ерда тухтатишга мажбурман. Келаси сафар мусофиримизнинг сафарида давом этиб, янгидан янги хакикатларни билиб оламиз. Бордию хикояни электрон шаклига эга булишни истасангиз унда www.najot.com сайтига ташриф буюринг. Хикояларимиз хакидаги фикрингизни эса dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йулланг. Азизлар, ундан ташкари, сайтимизда сиз купгина кизикарли ва фойдали хикояларни компютерингизга кучириб олсангиз булади. Хайир азизлар, бизни тинглаганингиз учун рахмат. Омон булинг.