3:51

Филип хизматкорнинг калбидаги тухтаган жойидан бошлаб уни Исога олиб келди

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Эсингизда булса биз Илхом билан Юнус чупоннинг сувга чумиш хакидаги сузлашувида тухтаган эдик. Уша ердан давом этамиз. Филип жуда яхши воизчи булган. У йулида кетиб Хабашистонлик хизматкорнинг пайгамбарлар китобини укиб кетаятганини куриб колади” деди Илхом. “Гапинг тугри”. Хабашистонлик хизматкор Ишайа пайгамбар китобидаги Масих хакидаги оятларни укиятган булган.

Бу оятлар Худонинг хизматкори худди куй каби кассопнинг олдига бораятгани хакида гапирган. Хизматкор эса, Филипдан китобдаги бу оятларни тушунтириб беришни сурайди, Филип хам, уз урнида “Бу оятлар Исо Масихнинг хочдаги килган курбонлиги хакида” эканини унга тушунтириб беради, деди Юнус. ”Филип яхши хушхабарчи булган” деди Илхом. Мен хам, шундай жасурлик билан Хушхабар айтиш учун ибодат киламан. Юнус Илхомнинг гапини булиб, ”Дустим, бир нарса ёдингда булсин. Филип хизматкорнинг калбидаги тухтаган жойидан бошлаб уни Исога олиб келди. Эсингда булсин, одамнинг юраги каерда булса дойим уша жойдан бошлагин”. “–Лекин, хизматкор Исога ишониб уша захоти уша ернинг узидаёк сувга чумган эдику”. Ха, гапинг тугри. Филип хизматкорни уша захотиёк сувга чумдирди. Лекин одамлар хар хил, кимдир бунга тез тайор булади, кимдирга эса купрок вакт керак булади. Биродаримиз Насех учун бундай вакт хали келмаган.

Хеч киси йук, биз унинг юрагини Исо Масихга хизмат учун тайор булишини кутамиз, ахир бундай жиддий масалага келганда одамнинг узи тайёр эканини тушуниши керак. Ундан ташкари, уни кандай ойилада дунёга келганини хам ёдингдан чикарма. Нарсех эртаси куни келишилган жойда бир соатга кечикиб булса хам чакалакзордаги беш кишига кушилди. Келибок, Нарсех булган вокеяни гапиришни бошлади. “Кеча куни, Саба узини ушлай олмади. Уни бундай жасурлигини хеч качон курмаган эдим. У дадамга бор гапни гапириб берди, Исо Масихга хаётини топширганини, сувда имон келтирганларини хаммасини гапириб берди. Дадам уз урнида уни лаънатлаб ок килиб юборди, энди тирикчилигим нима булади деб роса хавотир олдилар. Дадам унга уйдан чикишни ман килди. Саба дадамга мен хакимда хеч нарса демади, лекин бир куни дадам мени хам Масихий эканимни билиб колади.” –“Келинглар, сен ва аканг Саба учун ибодат килайлик. Худо яхширок билади, У ушбу вокеяни яхшиликка айлантиради. Бунга имонингиз комил булсин.” –деди Юнус. Азизлар, хикояни шу ерда тухтатаман. Келаси сафар биз албатта ушбу кизикарли хикоянинг давомини тинглаймиз. Биз билан богланиш истагида булсангиз, dilkash@najot.com электрон манзилга хабар йулланг ёки булмаса www.najot.com сайтига кириб хабар колдиринг. Сайтнинг кутубхона булимига кирсангиз, ушбу хикояларнинг электрон шаклини кучириб олиш имкониятига эгасиз. Хайир азизлар, Раббимиз тинчлиги ва севгиси сизга ёр булсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top