3:53

Филип ва хабашистонлик амалдор. Сувга чумиш масаласи

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Яхё пайгамбар Худонинг хизматкори булган. Унинг вазифаси Исо Масихга йул таёрлаш эди. Ундан ташкари, Яхё Исо Масихни хам хизматга таёрлади. Исо хизматини бошлашидан аввал Яхё одамларни товбага чакириб сувга чумдирган эди, сувга чумиш эса тавбанинг белгиси булган. Исо хам Худонинг барча айтганларини амалга ошириш максадида Яхё томонидан сувга чумди. Исо осмонга кутарилишидан олдин, шогирдларига ”Халкларга мен ургатганларимни барчасини уларга ургатинг, уларни Ота, Угил ва Мукаддас Рух номи билан сувга чумдиринг” деб айтган эди. Каломда бунга мисоллар куп. Масалан Филипнинг хизмати хам бунга яккол мисол була олади. Келинг, Хаворийлар китобидаги 8чи бобга назар ташлайлик. Шу пайтда Филипга Худованднинг фариштаси гапириб: «Ўрнингдан тур ва жануб томон, Қуддусдан Ғазага борадиган саҳро йўлига бор!» – деди. Филип эса йўлга равона бўлди. Ўша вақтда Ҳабашистон маликаси Кандакининг вазири, маликанинг бутун хазиналари мудири бўлган ҳабашистонлик бир амалдор ўз ватанига қайтиб кетаётган эди. У Худога топиниш учун Қуддусга бориб келган, аравасида Ишаъё пайғамбарнинг китобини ўқиб ўтирган эди. Муқаддас Руҳ Филипга: «Яқинлашиб бу аравага ҳамроҳ бўлгин!» – деди. Филип ҳабашнинг олдига чопиб борди.

Унинг Ишаъё пайғамбарнинг китобини ўқиб турганини эшитиб: – Ўқиётганингни тушуняпсанми? – деб сўради. – Менга йўл-йўриқ кўрсатувчи бўлмаса, қандай тушуна оламан? – деди ҳабаш. Филипдан ўз ёнига чиқиб ўтиришни илтимос қилди. Унинг Тавротдан ўқиётган жойи эса бу эди: «У қўй каби бўғизлашга етакланди. Қўзи жун қирқувчиси олдида қандай индамай турса, У ҳам Ўз оғзини очмади. У хўрланиб ҳаққониятдан маҳрум бўлди, Ер юзидаги умрига хотима берилди. Унинг насл-насабини ким зикр этур?» Амалдор Филипга қараб: Сендан илтимос қиламан, пайғамбар буни ким ҳақида айтяпти? Ўзи ҳақидами ёки бошқа киши ҳақидами, менга айт-чи, – деди. Филип эса ўша оятдан бошлаб, Исо ҳақидаги Хушхабарни унга баён қилди. Йўлда давом этиб кетаётганларида, сув бор бир жойга келдилар. Амалдор: – Мана, сув! Менинг чўмиб имон келтиришимга нима тўсқинлик қилади? – деди. Филип унга: – Агар бутун қалбинг билан ишонсанг бўлади, – деди. Амалдор: – Исо Масиҳ – Худонинг Ўғли деб ишонаман, – деди. Ўшанда аравани тўхтатишга буюриб, Филип билан амалдор иккаласи ҳам сувга тушишди, Филип амалдорни сувга чўмдириб имонга киритди. Азизлар, шуни айтингчи, нима учун Филип Худонинг амрига буй сунди? Филип амалдорга Исо хакида айтганда кайси жойдан ургатишни бошлади? Биз хам одамларга Исо Масих хакида айтаётганда шу жойдан бошлашимиз керакми? Исога эргашиш истагини амалдор Филипга кандай килиб билдирди? Азизлар, бордию бу саволларга жавобларни dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йулланг, ёки www.najot.com сайтига кириб хабар колдиринг. Хайир азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top