3:41

Хеч ким Исо шогирдларини тухтата олмайди

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Бугунги Калом дарсимиз утган сафарги дарснинг давомидир. Эсингизда булса, Исо айтганидек шогирдларнинг устига Мукаддас Рух тушган эди. Улар бу вокеядан сунг, хар хил тилларда гапиришни бошлашади. Албатта, купчилик бунга хайрон булган эди.

Келинг, кейин нималар содир булганини куриб чиксак. Хаворийлар китобининг туртинчи бобини укисак. Эртаси куни яҳудийларнинг бошлиқлари, оқсоқоллари ва уламолари Қуддусда тўпландилар. Олий руҳоний Ҳанан, Каяфа, Юҳанно, Искандар ва олий руҳоний авлодидан бўлган бошқаларнинг ҳаммаси шу ерда эдилар. Иккала ҳаворийни ўртада турғизиб: «Сизлар қандай ваколат билан ва кимнинг номидан буни қилдингизлар?» – деб сўрашди улардан. Муқаддас Руҳга тўлган Бутрус уларга деди: «Эй халқнинг раҳнамолари, Исроилнинг оқсоқоллари! Агар бугун бир хаста одамга қилинган эзгу иш, унинг қандай шифо топгани ҳақида биздан жавоб талаб қилаётган бўлсангиз, унда ҳаммангизга – бутун Исроил халқига маълум бўлсинки, сизлар хочга михлаб қўйган ва Худо эса тирилтирган носиралик Исо Масиҳ исми ҳақи бу одам қаршингизда соппа-соғ турибди. Бу Исо – оятдагидек: „Сиз бинокорлар менсимаган, лекин пештоқнинг боши бўлиб қолган тошдир”.

Бошқа ҳеч кимдан нажот йўқ. Нажот топишимиз учун, осмони фалак остида одамзодга берилган бошқа ҳеч бир исм йўқ». Руҳонийлар Бутрус ва Юҳаннонинг бу жасоратини кўриб ва улар ўқимаган, оддийгина одамлар эканларини билиб, жуда ҳайрон қолдилар. Уларнинг Исо билан бирга бўлганликларини пайқаб олдилар. Шифо топган одамнинг ҳам улар билан бирга турганини кўриб, уларга қарши ҳеч нарса айта олмадилар. Уларга кенгашдан ташқарига чиқиб кетишни буюриб, сўнгра ўзаро муҳокама қилишга тушдилар. «Бу одамларни нима қилишимиз керак? Уларнинг қўли билан очиқдан-очиқ бир мўъжиза қилинганини бутун Қуддус аҳли билиб олди-ку! Бизлар буни рад қилолмаймиз. Лекин халқ орасида бу гап яна кўпроқ ёйилмаслиги учун уларга дўқ урамиз, яна тағин бу исм тўғрисида бошқа ҳеч кимга сўзламасинлар», – дейишди. Сўнгра уларни чақириб, Исо номини тилга олиб мутлақо таълим берманглар, деб буюрдилар. Лекин Бутрус ва Юҳанно уларга жавоб бериб: «Ўзларингиз қарор қилинглар, Худодан кўра кўпроқ сизларга қулоқ солишимиз Худо олдида тўғри бўладими? Биз кўрган-эшитганларимизни айтмай туролмаймиз», – дейишди. Азизлар, бугунги Калом дарси устидан фикр юритишингиз учун саволлар куйидагича. Худонинг Рухи билан кувватланиб Бутрус билан нима булди? Рухонийлар Бутрус ва Юханнода нимани пайкадилар? Исо хакида гапирмасликлари хакидаги огохлантиришга Бутрус рухонийларга нима деб жавоб берди? Жавобларни эса dilkash@najot.com электрон манзилига йулланг ёки www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар колдиринг. Хайир азизлар, Раббимиз инояти сизга ёр булсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top