Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Эсингизда булса, утган сафар биз Раббимиз кечлиги хакида гапирган эдик. Бугун хам бу мавзуда яна бир бор тухталиб, кечлик хакида купрок хакикатларни урганишга харакат киламиз. Исо Масихнинг хибсга олинишидан бир неча соатлар олдин, у шогирдлари билан йигилиб, махсус овкат маросимини утказди, кейинчалик, бу маросим Раббимиз кечлиги деб ном олди. Коса ахднинг кони деб уларга узатди.
Илгари хам, хозир хам, масихийлар, яъни Янги Ахднинг аъзолари бундай маросимда, яъни Раббимиз кечлигида иштирок этиб, Исонинг улимини эслашади. Лекин шунга карамасдан, купчилик масихийлар Раббимиз кечлигида иштирок этмайди. Кадимги Коринф шахрида хам бир жамоат Раббимиз кечлигида иштирок этиб турмагани учун Павлус уларга мактуб йуллайди. Жамоатдагилар иккига булиниб кетган эди. Бу булиниш деб, жамоатнинг ярми бошка ярми билан гаплашмай куйган эди. Уларнинг кечлигда иштирок этиши учун, уларнинг орасида хеч кандай гина булмаслиги керак эди. Лекин улар бундай килмади. Улар кечликда иштирок этиб хам, бир бири билан гаплашмас эди. Павлус, бундай булиши нотугри деб уларга ургатар эди. У уларга, кечлик утказганда эхтиёт булишлари кераклигини айтган эди. Келинг, Каломни очиб Коринфликларга биринчи мактубнинг 11чи бобии укиймиз. Мен сизларга топширган йўл-йўриқни Раббимнинг Ўзидан олганман: Раббимиз Исо хоинона тутиб берилган кечада нонни олди, шукрона айтиб синдирди ва деди: «Олиб енглар, бу сизлар учун синдирилган Менинг танамдир.
Буни Мени эслаб туриш учун қилиб туринглар». Шунингдек, кечки овқатдан кейин косани олиб деди: «Бу коса Менинг қоним билан тасдиқланган Янги Аҳддир. Ундан ҳар дафъа ичганингизда, буни Мени эслаб туриш учун қилинглар». Шундай қилиб, сизлар бу нонни ҳар дафъа еганингизда, бу косадан ичганингизда, Раббимиз келгунига қадар Унинг ўлимини эълон этган бўласизлар. Кимда-ким нолойиқ тарзда бу нонни еса ёки Раббимиз косасидан ичса, Раббимизнинг танаси ва қонига қарши гуноҳ қилган бўлади. Шунинг учун инсон ўз-ўзини имтиҳон қилсин, шундан сўнг нондан есин ва косадан ичсин. Кимки нолойиқ тарзда еб-ичса, еб-ичиб ўзини ўзи маҳкум қилади, чунки у Раббимизнинг танасини писанд қилмаган. Ана шу сабабдан сизларнинг кўпингиз заиф ва хастасизлар, ҳатто ўлганлар ҳам оз эмас. Агар ўз-ўзимизни ҳукм этганимизда эди, маҳкум бўлмас эдик. Азизлар, шу билан бугунги дастурга якун соламиз. Кейинги сафар биз албатта, Калом дарсларига кайтиб, мусофирларимиз билан бирга Худонинг хакикатларини урганамиз. Бордию, сизда саволлар, ёки фикр-мулохазаларингиз булса, dilkash@najot.com электрон манзилига матуб йулланг, ёки www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар колдиринг. Раббимиз тинчлиги ва севгиси дойим сизнинг хамрохингиз булсин. Хайир, саломат булинг.