Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Келинг, мусофир кархрамонларимиз хакидаги хикояни давом эттирамиз. Иш жуда огир эди, овкатланиш осон эди, Худога хизмат килиш эса ширин эди. Илхом билан Нарсех жамоатнинг сабзавот даласида ишлаш учун куйилди. Ерга ишлов бериш улар учун бир оз янги иш эди. Испаниялик бир хизматчи жамоат даласига жавобгар эди.
Мусофирларимиз икки хавта Галилеяда булган вакт ичида ушбу Испаниялик хизматчи куп нарсани ургатди. Нарсех бошида Илхомга куп таржима киларди, лекин бориб бориб Илхом хам юнон тилини озмаоз тушуна бошлади. Илхомнинг юнон тилига булган кизикувчанлигини ошиб боришининг асосий сабаби, Янги Ахд биринчи булиб юнон тилида ёзилганилигида эди. Чунки, Илхом Янги Ахдни юнон тилида урганишни максад килган эди. Ушбу икии Форслик мусофирларни хайрон колдирган нарса, бу ердаги жамоат аъзолари дунёнинг хар хил жойидан келганлиги, хар хил масихий окимларга тегишли биродарларнинг якдиллик билан бир бирига хизмат килиши ажойиб эди. Юнон тилини мустахкамлаш максадида, Илхом Джастинга бир саволни куни билан тукиб юрган эди. “Масихийликнинг асослари нималардан иборат?” деб Илхом Джастинга юнон тилида савол берди.
Лекин Джастин хам буш келмай, Илхомга форс тилини ишлатиб ”Асослар эса углим, бу Исо Масихнинг шахсиятини биринчи уринга куйишдир” деб жавоб берди. –Албатта, Илхом жавоб берди. Демак, бизни шу хакикат бирлаштиради. Исонинг инсон киёфасида булгани ва бизнинг гунохларимиз учун курбон булганига кушиламизми? “Ха, мен бунга кушиламан”. Улар бундай сухбатлар устида куп вакт утгазишар эди. Лекин, кандай килиб Исо бир томондан одам була туриб, бошка томондан илохий булиши мумкин деган савол жуда кийнар эди. Илхом гапида давом этиб, ”Ха, мен Мисрлик Симон билан гаплашган эдим. У Исонинг бир табиятга эга эканига ишонади. Мен унга, йук, Исо икки табиятга тегишли, бири одамийлик иккинчиси эса илохийликдир, деб тушунтирдим” Лекин халигача узим хам аник билмай сарсон буляпман.
Джастин, Илхомдан ”Симон билан гаплашиб кандай хулоса келдингизлар?” суради. “Бу масалада хеч кандай муаммо булмади. Симон жуда Художуй одам, унинг Исо Масихга ва биродарларига булган севгиси чексиздир. Биз хеч нарса устида талашмадик. У хам мен хам бир биримизга бехурматлик курсатмадик. Ха, жуда кизик. Сизчи азизлар, сиз бу саволга кандай жавоб бера оласиз. Исо Масих нечта табиятга эга? Барча фикр мулохазаларингизни dilkash@najot.com электрон манзилига йулланг, ёки www.najot.com сайтининг радио булимига ташриф буюриб хабар колдиринг. Келаси сафар учрашгунча хайир. Раббимиз инояти ва тинчлиги барчангизга ёр булсин.