3:51

Худо иродасини адо этиш учун ибодат

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастурга ҳуш келибсиз. Дастур давомида биз сизлар билан нафақат ибодат, баълки Муқаддас Каломдаги оятларни ҳам тилга оламиз. Азизлар, бугунги ибодатни Худо иродасини адо этишлик мавзусига бағишлашни мақсад қилдим. Худонинг иродасин нимадан иборат? Бу саволга жавоб топиш учун Каломга мурожат қилайлик. Филиппиликларга йўлланган мактубнин 2чи боб 12чи оятда қуйидаги оятлар бор:

Эй севганларим, сиз доим менинг гапимга қулоқ солиб келдингизлар. Шундай қилиб, фақат олдингизда бўлганимдагина эмас, балки ҳозир менинг йўқлигимда яна кўпроқ қўрқув ва титроқ билан топган нажотингизни бут қилишга тиришинглар.

Зотан Худонинг Ўзи сизларнинг вужудингизда амал қилади, У Ўз мурод-мақсадини адо этишингиз учун сизларда хоҳишни ҳам, ҳаракатни ҳам туғдиради.

Ҳамма нарсани нолимай ва шубҳаланмай қилинглар, токи бу ўжару бузилган насл орасида Худонинг пок, беғубор, бенуқсон болалари бўлинглар. Сизлар бу дунё одамлари орасида осмондаги юлдузлар каби порлаб турибсизлар-ку. Ҳаёт каломини маҳкам тутинглар, токи менинг меҳнату заҳматим беҳудага кетмасин ва Масиҳ оламга қайтган кунда сизлар менинг фахрим бўлинглар. Сизнинг имон йўлида қилган фидокорона хизматингиз Худо шарафига қурбондай гап. Мен Худога бу қурбонликни келтириб, ўз жонимни ҳам фидо қилишим мумкин. Шунга қарамасдан, севинаман ва сизларнинг шодлигингизга қўшиламан. Худди шу тўғрида сизлар ҳам севининглар ва менинг шодлигимга қўшилинглар.

Азизлар, қайси масиҳий Худонинг иродасини бажо келтириши истагида бўлмас? Аҳир, Унинг иродасини бажо келтиришдан юқори баҳт бўлмаса керак. Келинг, бугунги ибодатда айнан шуни сўраб Худога мурожаат қиламиз. Азизлар, истасангиз мен билан бирга ибодат қилинг. Бордию, ибодат қилишни билмасангиз, хеч ҳижолат бўлманг. Истасангиз кетимдан қайтаринг. Отажон, берган нажотинг нақадар ажойиб! Худойим, биз Сенинг иродангни адо этиш истагидамиз. Биз Ўзингни мурод-мақсадингни адо этишимиз учун бизларда хоҳишни ҳам, ҳаракатни ҳам туғдиргин. Ҳамма нарсани нолимай ва шубҳаланмай қилайлик. Отажон, биз ҳам Сенинг пок, беғубор ва бенуқсон фарзандларинг бўлайлик. Худойим, биз Ҳаётбаҳш Каломингни маҳқам тутайлик. Худойим, қаерда бўлмайлик нима қилмайлик, кимлар билан гаплашмайлик дойим иродангни адо этиш учун жон куйдирайлик.

Худойим, Сенга бўлган ҳизматимиз дойим унумли бўлсин. Биз ҳам, Сен қайтиб келганингда Сени фаҳрланиб кутиб олайлик. Худойим, биродаримизни севишга, айнан Сенинг севгинг билан севишга ёрдам бер. Бизга Севишни ўргат. Аҳир, бу Сенинг ироданг. Чунки Сен Ўзинг, яқинингни севгин деб айтгансан. Худойим, бизни шундай қилиб тарбиялагинки, яқинимизни ким бўлишидан, қандай бўлишидан қатъий назар Масиҳнинг севгиси билан севишни ўргат. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун рахмат. Бордию сизда ҳам ибодат эхтиёжлари бўлса, dilkash@najot.com манзилига мактуб йўлланг ёки www.najot.com сайтининг ”ибодат эхтиёжлари” деб номланган бўлимида ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Бундан ҳавотир олманг. Хайир азизлар, Худонинг инояти дойим сиз билан бирга бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top