Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурларимиз асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдаси катта бўлган маълумотларни эътиборингизга хавола этамиз. Азизлар, бугун яна, кредит ҳақида гаплашамиз. Ҳикояни ишонч кредити билан бошлайман. Моддий таъминлаганлиги талаб этилмасдан берилган кредит ишонч кредити ёки бланк кредити деб юритилади. Бундай кредит берилиши банк учун катта таваккалчиликни билдиради ва шунинг учун у тўловга лаекатлилигига ҳеч қандай шубха бўлмаган ва банк билан мунтазам алоқадаги хўжалик юритиш субъектларига берилиши мумкин.
Ишонч кредити қарз олувчи томонидан такдим этилган илтимоснома ва аризага мувофик кредит камитети қарори билан берилиб, тегишли равишда кредит шартномаси тузилади. Қарз олувчи кредитни уз муддатида қайтариш ҳақида банкка муддатли мажбуриятнома топширади.
Алоҳида ссуда хисобби буйича кредитлаш. Алоҳида ссуда хисоби орқали кредитлаш «кредит линияси» очмасдан ва кредит линияси очган холда амалга оширилиши мумкин. Кредит қарз олувчининг асосий фаолияти билан боғлиқ товар моддий бойликлар, бажарилган ишлар ва хизматлар учун ҳақ тўлашга 30 кундан ортик бўлмаган муддатга акредитивлар очишга берилиши мумкин.
Кредит линияси очмасдан, кредит берилганда банк алоҳида ссуда хисоби орқали бир марталик кредитлар беради. Ҳар бир кредит буйича алоҳида хужжатлар пакети коидага мувофик расмийлаштирилади. Ҳар бир кредит учун кредит камитетининг алоҳида хулосалари зарур бўлади. Кредит пакети хужжатлари манашу суммага расмийлаштирилади. Кредит линияси буйича кредит одатда, қишлоқ хўжалик маҳсулотини қайта ишловчи, тайёрловчи, савдо ва таъминот ташкилотларига улар барқарор молиявий ахволига эга бўлганда бўлади.
Очилган кредит линияси сўммасига банкдан қарз олувчи олдиндан гарантияли мажбуриятномаси расмийлаштирилади. У икки нусхада тузилиб, бир нусхаси банк бухгалтериясида 91809чи хисобда хисобга олиниб, иккинчи нусхаси қарз олувчига юритилган йиғма жилдда сакланади.
Кредит линияси очилиши, банк томонидан қарз олувчига банк вакиллик хисоби ахволидан катий назар, кредит шартномасида кайд этилган сумма доирасида ва муддатда кредит бериш мажбурияти олинганлгини билдиради. Кредит линияси очилган иш билан банк унинг жами суммасига нисбатан ишлатилиши даражасидан қатий назар, фоиз хисоблаш ҳуқуқига эга бўлади ва бу кредит шартномасида кайд этилади. Алоҳида ссуда хисоби буйича берилган кредитларнинг қайтарилиши кредит шартномасида кўрсатилган муддатларда амалга оширилади. Азизлар, бизга ажратилган вақт ҳам ўз ниҳоясига етди. Бордию, кичик бизнес учун фикрларингиз ёки шунга ойид ҳикояларингиз бўлса, уларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг. Ёки www.najot.com сайтига кириб ҳабар қолдиринг. Ҳайир, омон бўлинг.