Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурларимиз асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдаси катта бўлган маълумотларни эътиборингизга хавола этамиз. Ўзбекистонда кичик бизнесни ривожлантиришнинг асосий мақсади, мамлакат иқтисодий ўсишининг кўшимча манбаларини яратишдан иборат бўлиб, ижтимоий-иқтисодий муаммоларини бартараф этишда катта рол ўйнайди, яъни ахолини иш билан таъминлаш, миллий бойликларини кўпайтириш ва миллат фаровонлиги учун ҳизмат қилади. Кичик бизнес корхоналари ташкил этилиши ва ривожланиши натижасида кўпгина монопол корхоналар тугатилиб, мулкчиликнинг бошқа шаклидаги бозор талабларига жавоб бера оладиган, кам маблағ талаб қиладиган ва бозорда ўз улуши учун рақобатлашадиган корхоналар вужудга келади.
Бундан ташқари кичик бизнес корхоналари иқтисодиётдаги қайта тузилишлар билан боғлиқ бўлган муаммоларни нисбатан тез ва ортиқча сарф харажатларсиз ечишга, ички бозорни молиявий ресурслар чегараланганига қарамасдан истеъмол моллари билан тўлдиришга қодирлиги билан ажралиб туради. Ўзбекистон иқтисодиётида, хусусий сектор асосий ўринни эгаллаб бормокда. Мамлакатимизда кичик бизнес хусусий тадбиркорлик етакчи рол ўйнайдиган кўп укладли иктисодиёт вужудга келди. Кичик бизнес бажарадиган вазифаларнинг асосийларидан бири шундан иборатки, кичик бизнес жамиятда сиесий ва иқтисодий барқарорлик таъминловчи ўрта синифни шакллантиради. Ҳар қандай жамиятда ўрта мулкдор синфи иқтисодиёт ривожланишида ўзига ҳос ўрин тутади. Кичик бизнеснинг яна бир муҳим вазифаси, истеъмол талабининг табақаланиши ва индивидуаллашуви шароитда кенг турдаги товар ва хизматлар ишлаб чиқаришни амалга оширишдир. Бугунги кунда, кенг ривожланмаган кичик бизнессиз замонавий иктисодиётни тасаввур қилиб бўлмайди. У бир томондан қандайдир даражада йирик корхоналар билан рақобатда бўлади ва шу нуқтаи назардан иқтисодиётни бозор конюнктураси ўзгаришларига, мода ва истемолчилар диди тез-тез алмашиб туришига иқтисодиётни таркибий жихатдан қайта қуришга ёрдам беради. Иккинчи томондан, кичик корхоналарнинг катта қисми йирик бизнес билан хамкорлик қилади, уларга ҳос бўлган техник консерватизмни бартараф этишга кўмаклашади.
Кичик бизнесни ривожлантириш бозорни истеъмол товарлари ва худудий монополизмга бархам беришга, рақобат мухити вужудга келиши ва кенгайишига, илмий техника натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этишга, экспорт салохияти юксалишига ижобий таъсир кўрсатади. Кичик бизнесни яна бир хусусияти нисбатан кам харажатлар эвазига янги иш ўринлари яратиш ва шу орқали бандлик муаммосини ҳал этишга хисса кўшиши хисобланади. Кичик бизнес кишиларнинг тадбиркорлик ишбилармонлик ижодкорлик салохиятларини намойиш этиш учун кулай шарт-шароит яратади. Кичик бизнеснинг яна бир мухим ижтимоий вазифаси шундан иборатки, у ижтимоий жихатдан заиф аҳоли қатламлари аёллар ногиронлар, пенсионерлар ва бошқаларни иш билан таъминлайди, ҳамда уларнинг мехнатидан кенг фойдаланади. Ёш мутаххассислар ишлаб чикариш тажрибаси ортишига шароит яратади. Хайир азизлар. Бизнесингизни Худо баракаласин. www.najot.com га киришни унутманг.