Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурларимиз асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдаси катта бўлган маълумотларни эътиборингизга хавола этамиз. «Бизнес» сўзи ингилизча сўз бўлиб, у тадбиркорлик фаолияти ёки бошқача сўз билан айтганда кишиларни фойда олишга қаратилган фаолиятидир. Бизнес бозор иқтисодиётининг барча иштирокчилари орасидаги муносабатларни қамраб олади ва фақат ишбилармонларнинг эмас, балки истеъмолчиларнинг, ёлланган ишчиларнинг, давлат тизими хизматчиларининг ҳам ҳатти -харакатларини ўз ичига олади. Бу ҳолатда, бизнес сўзининг синонимлари бўлиб, маълум маънода тижорат, савдо-сотиқ каби тушунчалар хисобланади.
Умумий кўринишда бизнес — бу кишининг бозор муносабатлари тизимидаги ишчанлик ва фаоллигидир. Машҳур америкалик иқтисодчи Ёзеф Шумпетер ўзининг «Иқтисодий ривожланиш назарияси» китобида тадбиркорни новатор, яъни янгилик яратувчи одам сифатида таърифлаган. «Тадбиркорнинг вазифаси янги кашфиётларни амалга тадбиқ қилиш орқали ишлаб чиқариш услубини реформа килишдан иборат. Кенг маънода кўриб чиқилганда тадбиркорнинг вазифаси — янги очилган бозор ёки ҳом ашё базаси асосида янги товар ишлаб чиқариш ёки эскирганини модернизатсия қилиш учун янги технологиялар ишлатишдан иборат.» Бизнесмен махсулотини сотиши натижасида даромад олади. Бу даромаддан ишлаб чиқариш ҳаражатлари чегириб ташланади ва қолган қисми фойдани ташкил қилади.
Кичик бизнесга ўзининг мустақил мулки ва хўжалик мустақиллигига эга бўлган ва ўзининг фаолияти соҳасида юқори хисобланмаган фирмалар киради. Кичик корхоналар куйидагилар томонидан бунёд этилиши мумкин: фуқаролар, уларнинг оила аъзолари ва бошқа биргаликда мехнат фаолиятини олиб борувчи шаҳслар; давлат, ижара жамоалари, қўшма корҳоналар, кооперативлар, хиссадорлик жамиятлари, хўжалик жамоалари, ширкатчилар ва бошқа юридик шахс хисобланувчи корхона ва ташкилотлар; давлат мулкини бошқариш хуқуқига эга давлат идоралари; белгиланган идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва шаҳслар хамкорликда; амалдаги ишлаб турган корхона, таркибидан, ишловчи жамоа ташаббуси билан, битта ёки бир неча таркибий бўлинма корхона мулки эгасининг розилиги ва корхонанинг илгари қабул қилган шартномавий мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш шарти билан ажратиб олиш натижасида тузилади.
2004чи йилнинг 1чи январидан бошлаб кичик корхоналар уларда ишловчилар сонига қараб ажратилади. Унга биноан, индивидуал меҳнат фаолияти билан шуҳулланувчи ва ширкатга бирлашиб ишловчи жисмоний шахсларни, микрофирмаларни, кичик корхоналарни кичик бизнес субъектлари қаторига киритилди. Азизлар, афсуски, менга ажратилган вақт ҳам ўз ниҳоясига етди. Кичик бизнес деб номланган дастурларимиз тадбиркорлик фаолиятингизга ойид фойдали маълумот бериб келяпти деган умиддаман. Бордию бу мавзуга ойид фикр-мулоҳазаларингиз бўлса, dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг ёки www.najot.com сайтига кириб ҳабар қолдиринг. Тадбиркорлик фаолиятингизни Худо баракалаб марҳаматласин. Хайир, омон бўлинг.