3:49

Илхом, Галилея жамоатини тарк этяпти

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Эсингизда бўлса, ўтган сафарги дастурда қаҳрамонимиз Илҳомнинг Галилеядаги жамоатда меҳмон бўлган жойида тўҳтаб, у ерда ўтгазган вақти ҳақида гаплашдик. Келинг, ҳикоянинг давомини тинглаймиз. Илҳом, ”Галилеядаги ўтгазган вақтим чиндан ҳам баракали бўлди. Ушбу жамоатдаги мусофирлар, имонлилар, биродарлар ёрдами билан Исога эргашиш ҳақида кўп билимга эга бўлдим.

Исога жамоат билан ҳизмат қилишимизни энди билдим. Муқаддас Шаҳарга етиб борганимда, Худо менга тайёр қилган жамоатни топишим учун ибодат қилинглар”, деди. –Сен ибодатларимиз билан бирга борасан, деди Джастин. Бизнинг Хиротли мусофиримиз хамма билан бирма-бир ҳайирлашди. Улар худди бир бири билан бошқа хеч қачон учрашмайдигандек ҳайирлашишди. Илхом кетиш арафасида турган бир пайтда, бошқа мусофир унга қарши келаятган эди. Унинг қадам босишлари Илҳомга жуда таниш эди. У устига қоп ташлаб олгани учун бели бир оз букилган эди. Илхомнинг кетаятганини кўрган Нарсех югуриб бориб, Илхомни маҳкам қучоқлаб олди. Илхомнинг режалари кутилмаганда бир оз ўзгарди. Жамоатдаги мусофирлар Илхом билан хайирлашиб бўлиб, ўз ишларига қайтишди. Нарсех, Илхом ва Джастин дарахт тагида жойлашиб олиб, Нарсех ўтган ҳафтада содир бўлган воқеялар ҳақида гап бошлади.

“Мен аҳмоқона иш қилдим. Луқийнинг ширинг гапларига илиниб қолдим. У мени бу ердагиларга қараганда анча ақлли эканимни айтди. Унинг бу гапларига ишониб, унга эргашиб аҳмоқона иш қилиб қўйдим.” деди Нарсех. Джастин унга жавобан, ” аҳмоқ иш қилмагунича у аҳмоқ бўлмайди. Аҳмоқ ўзининг аҳмоқона қилмишларини тан олмаса, бу бошқа гап.” Нарсех гапида давом этиб, “Буни эса мен, у менга Румдаги жамоатнинг руҳонийси, яъни у уни поп деб атаган одам, бутун дунё масиҳийларининг раҳбари эканига мени ишонтиришга ҳаракат қилганида англадим. Ҳеч бир жамоат раҳбари ҳақида ёмон ҳаёлга бормаганман, лекин Люций мени Рим папасини олдига бориб, Форс мамлакатининг руҳонийси эканини эълон қилишим кераклигини айтди. Ундан ташқари, Луқий руҳоноий Джастиннинг Константинополга боришига қарши чиқди. Бу гапларни ундан эшитиб, Люцийнинг мақсади одамларни фақат ўзининг ўйлаш йўлига мажбурлашдан иборат эканини билдим. Ундан узоқлашишим кераклигини билиб, сизларнинг олдингизга, кечирим сўраш учун келдим. Илхомнинг кетгунича улгирганим учун Худога шукур айтаман” деб айтди. Азизлар, ҳар дойимгидек, вақтимиз чегаралангани сабабли, ҳикояни энг қизиқ жойида тўхтатишга мажбурмиз. Қаҳрамонимиз саргузаштлари ҳақидаги хикояни келаси сафар албатта давом эттирамиз. Айтмоқчи, бордию, хикояни электрон шаклига эга бўлишни истасангиз, www.najot.com сайтига ташриф буюринг. Хайир азизлар, юрак мусофирчилигингиз серҳосил бўлсин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top