4:10

Ҳаворий Павлуснинг Титусга ёзган мактуби

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Азизлар, эсингизда бўлса, ўтган сафарги дастурларда Хаворий Павлуснинг Крит оролидаги жамоатга, жамоат раҳбари қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги мактуби устида гаплашган эдик. Хозир мен сизга айнан шу мактубнинг оятларини ўқиб бермоқчиман. Павлус биродари Титусга шундай дейди,

Сенга буюрганимдек, қолган ишларни битир, ҳар бир шаҳардаги имонлилар жамоати устидан оқсоқоллар тайин қил. Мана шунинг учун сени Крит оролида қолдирдим. Сен тайин қиладиган одам беайб, якка хотинли, болалари эса имонли ва шалоқлик ёки итоатсизлик айбидан холи бўлсин. Чунки имонлилар жамоатининг нозири Худо хонадонини бошқарувчи сифатида бенуқсон бўлиши керак. Ўзбошимча, ғазабли, шаробга мойил, тажанг, ғаразгўй бўлмасин. Аксинча меҳмондўст, хайрихоҳ, вазмин, одил, пок кўнгилли ва нафсини тиядиган одам бўлсин. Соғлом таълимот билан насиҳат қилишга ҳамда қаршилик қилувчиларнинг адабини беришга иқтидорли, ҳақиқат каломига ўргатилган ва унга қаттиқ риоя қиладиган киши бўлиши лозим. Хусусан суннатлилар орасида ўзбилармон, қуруқ гап сотувчи алдамчилар кўп. Уларнинг оғзини тўсиш керак. Улар жирканч манфаат йўлида лозим бўлмаган нарсаларни ўргатиб, бутун оилаларни бузиб кетмоқдалар. Мана, улардан чиққан бир шоир: «Критийлар доимо ёлғончи, золим йиртқичлар, еб-тўймас танбаллардир», деб айтган эди.  Бу гап тўғри. Улар соғлом имонни топсин ва бунинг учун сен уларни қатъий огоҳлантириб қўй. Улар яна яҳудийларнинг афсоналарига ва ҳақиқатдан юз ўгирган одамларнинг гапларига қулоқ солмасинлар.

Пок одамлар учун ҳамма нарса пок бўлур. Нопоку имонсизлар учун ҳеч бир пок нарса йўқ. Чунки уларнинг ақли ҳам, виждони ҳам нопоклашиб кетган. Худони тан оламиз, дейдилар-у, ўз қилмишлари билан Уни инкор этадилар. Улар ҳар қандай хайрли ишга ярамас, бўйин эгмас, ифлос одамлардир. Сенга келсак, соғлом таълимот асосида насиҳат қил. Чоллар ўз ҳаддини билувчи, ҳушёр, вазмин, соғлом имонли, меҳр-муҳаббатли ва сабр-тоқатли бўлсинлар. Шунингдек, кампирлар ҳам ғийбат ва майхўрликка ружу қўймай, балки муқаддасликка мувофиқ, ҳар қандай хайрли ишда ибрат бўлиб турмуш кечирсинлар. Кампирлар ёш хотинларга ҳам таълим-тарбия берсинлар. Худонинг каломи қораланмаслиги учун, улар ўз эрлари ва болаларини севадиган, рўзғорга жонкуяр, вазмин, иффатли, хушфеъл, эрларига бўйсунадиган бўлсинлар. Шунингдек, йигитларни ҳам босиқ бўлишга ундагин. Ҳар бир хайрли ишда уларга ўрнак бўл. Таълим вақтида холис ва жиддий бўлиб гапир. Сўзларинг аниқ ва ҳеч шубҳасиз бўлсин, токи рақибларинг биз ҳақимизда ёмон сўз айтолмай, уятга қолсинлар. Азизлар, бу Каломдаги оятлар. Бордию фикр-мулоҳазаларингиз бўлса, dilkash@najot.com манзилига ҳабар йўлланг ёки www.najot.com сайтида ҳабар қолдиринг. Юрак мусофирчилик йўлингизни Худойим мархаматласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top